Ташиев ва Бекназаров: Текебаев ҳақидаги аудиоёзув "монтажланган"

851

Мухолифатчи Камчибек Ташиев ва Азимбек Бекназаров уларнинг эҳтимолий сўзлашуви деб 13-августда YouTubeда эълон қилинган аудио ёзувни қалбаки деб аташди.

Ёзувни YouTube фойдаланувчиси Самат Медетов 13-август куни кеч эълон қилган. Мазкур фойдаланувчининг аккаунтида бу биринчи ва ягона аудио ёзув. Аудио ёзувда тахминан Ташиев билан Бекназаров ўртасидаги сўзлашувлар ёзиб олинган.

Аудио ёзувга кўра, бу телефон орқали сўзлашув эмас, юзма-юз ўтиргандаги суҳбат, сабаби аудио ёзувда идишларнинг овозини эшитса бўлади.

Сўзлаушвда Бекназаровнинг овозига ўхшаш киши бир неча марта ёлғон кўрсатма берганини тан олиб, бунинг учун худодан кечирим сўрагани айтилади. Суҳбат давомида гап мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг суд иши тўғрисида бўлаётганини тушунса бўлади.

«Акангни кўрдингми (гап Текебаев тўғрисида), бечора, анча шуди кетиб қолибди. Дүйшон (гап Текебаев иши бўйича яна бир айбланувчи Дүйшонкул Чотонов тўғрисижа) унга қараганда анча яхшироқ ўтирди. Бироқ суягим оқаргунча ёлғон сўзладим. Худо ўзинг кечир деб, ҳар бир ёлғонни гапирганимда худо ўзинг кечир деб турдим», — деб айтади аудио ёзувдаги овоз.

Сиёсатчиларнинг иккиси ҳам аудио ёзувни монтаж қилинган деб айтишди. Бекназаровнинг айтишича, аудио ёзувни миллий хавфсизлик давлат комитети (МХДҚ) эълон қилган.

«Бу нарса МХДҚнинг қўлидан келади. Мен ҳозир ўлиб кетган бобомнинг ҳам овозини кўрсатиб бера оламан. Ҳар жойда ташқарида ёки кафе-ресторанларда ўзимни кўрсатмаларимни айтаверармидим», — деб билдирди Бекгназаров «Азаттык» радиосига берган интервьюсида.

Бундан ташқари Ташиевнинг вакиллари ҳам сиёсатчининг суҳбати эълон қилинган аудио ёзув монтаж қилинган деб билдиришди.

«Қандайдир бир кучлар Текебаевнинг иши бўйича суд ҳукми чиқишидан олдин, ҳолатни ўзининг фойдасига ўзгартириб, жамоатчилик фикрини яратишга ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди. Камчибек Кидиршаевич ёлғон кўрсатма бўйича гап бўлганини айтмоқда. У суд жараёнидаги кўрсатмалар ҳақиқат эканлиги бўйича огоҳлантирди», — деди «Азаттык» радиосига Нургази Анаркулов.

Бекназаров эса Текебаевнинг иши бўйича судда 19-июлда кўрсатма берган. Унда у Текебаевни ҳам, Чотоновни ҳам «Мегаком»га алоқаси йўқлигини билдирган.

«Текебаевнинг ҳам, Чотоновнинг ҳам ҳеч қандай "Мегаком" алоқаси йўқ. Текебаев конституциявий ислоҳот билан, Чотонов эса фавқулотда вазият билан шуғулланган», — деб айтган Бекназаров.

Ташиев билан Бекназаровдун ўртасидаги суҳбат:

Камчибек Ташиев (К.Т.): Бугун мажбур бояги суддан чиқсам, «Сентябрь» тасвирга олди, шунга интервью бердим. Бошқа жойда интервью бермадим.

Азимбек Бекназаров (А.Б.): Акангни кўрдингми (гап Текебаев тўғрисида), бечора, анча шуди кетиб қолибди. Дүйшон (гап Текебаев иши бўйича яна бир айбланувчи Дүйшонкул Чотонов тўғрисижа) унга қараганда анча яхшироқ ўтирди. Бироқ суягим оқаргунча ёлғон сўзладим. Худо ўзинг кечир деб, ҳар бир ёлғонни гапирганимда худо ўзинг кечир деб турдим.

К.Т.: Акам, ёлғон айбловлар бировга катта гуноҳ.

А.Б.: Бироқ худо ўзинг кечир деб айтдим (кулиб). Ёлғон сўзладим. Ҳеч нарсага алоқаси йўқ, (суҳбатда ким тўғрисида сўз бўлаётгани айтилмаган) мен қилганман бунинг барчасини, ўзим бош бўлиб, (аудио ёзувда Мегакомнинг номи айтилган, бироқ Бекназаровнинг унга нисбатан ҳаракатлари тушунарсиз) «Мегаком» мен нима қилдим. Умуман аралаштирмаганман (кимнилиги номаълум). Мана прокурорлар ўтирибди. Мен куратор бўлганман, ҳаммасини мен ҳал қилганман. Унинг умуман алоқаси йўқ.

К.Т.: Сиз уни роса қўллабсиз-да.

А.Б.: Шундай қилиб аканг Омкенг(Омурбек Текебаев назарда тутилмоқда) роса фактлар билан таққослашди

К.Т.: Ўзи рози бўлдида ўша ерда ўтириб. Энди сиз уни турмадан чиқаришга, панжара остидан чиқаришга ҳаракат қиляпсиз. Шу ерда сизни худо қўллайди.

А.Б.: Бироқ сўрадим худодан кечир деб. Ёлғон гапиряпман кечир деб. Худо ўзинг кечир деб...

К.Т: Менга хат ёзибди Камчи ука 22да биласанда, мени туғилган куним бўлган. Сени эсингдами дейди, келиб мени табриклаб бир вино берган эдинг, 23да келиб деб. Эсимда йўқ унга вино берганимни, табриклаганимни, мен уни ҳеч қачон табрикламаганман туғилган куни билан. Ҳеч нарса йўқ, "балки шундайдир" дедим. Ой, бироқ эсимда йўқ, ака нима олиб келганим. Нима деб ёзибди. Биласанми нима деб ёзибди? 8-10 деб қўйибди қавс ичига. 8-10 литрлик вино кўтариб келгансан деб. Мен 8-10 биласанми қандай, мана шунчалик бочка бўлади, қандай кўтариб келардим дедим. Ҳеч қачон, ҳеч кимга кўтариб бормаганман, айниқса Оқ уйга дедим. Учинчи қаватга. (Балки Текебаев тўғрисида айтаяпти. Текебаевнинг туғилган куни 22-декабрда, у Оқ уйнинг учинчи қаватида ўтиради, бундан ташқари у Ташиевдан 10 ёш катта. Катта "ука" деган сўздан фойдаланади. Ука — деб катталар кичикларга мурожаат қилади)

Муаллифлар:Айзирек Иманалиева, Алмир Алмамбетов