«Сен ишониш учун кўришинг керак». Қирғизистон жанубий кореялик суратчининг расмларида

1443

Фотограф ва ёзувчи Джуно Ким Қирғизистонга бағишлаб бир нечта мақола ёзиб, фото репортаж эълон қилган. Ким Қирғизистоннинг табиати «такрорланмас ва кам учровчи табиат манзараси» эканлиги тўғрисида ёзган.

Жумғал

Джуно Ким саккиз йилдан бери дунё кезади. Бу вақт оралиғида у 40дан ортиқ ўлкада бўлган.

Ким Жанубий Кореяда ёзувчи, фотограф ва блогер қатори танилган.

Джуно Ким в Сонг-Кўл кўли атрофида

Сиёсатчи ўзининг RunawayJuno.com блогида кўриб келган ўлкалари тўғрисида ёзади. Уларнинг қаторига бу йил Қирғизистон ҳам қўшилган.

Джуно Қирғизистонга бағишлаб унинг урф-одатлари ва ўзгачаликлари тўғрисида бир нечта мақола ёзган.

Қирғизистон тўғрисида охирги сурат баёни «Қирғизистондаги энг чиройли жойлар расмларда: Сен ишониш учун кўришинг керак» деган номда чиққан.

«Мен ўн кун оралиғида шундай чиройли ўлканинг унча катта бўлмаган қисминигина айланиб чиқдим ва расмга олмаслик мумкин эмас эди. Энди шундай бчиройли нарсалар билан бўлишишни вақти етди. Бу Қирғизистонда олинган расмларнинг бир қисми», — деб ёзган Джуно ўзининг блогида.

Джуно миллий қирғиз ичимлиги ҳисобланган қимизни «сеҳрли» ичимлик деб атаб, унинг таркиби билан тарихини ўрганиб чиққандан сўнг унга ҳам бир мақола ёзган.

Яна бир мақоласини Иссиқ кўлга бағишлаган. Ким Қириғизистонда соҳиллар борлигини кутмаганлигини айтади.

«Нима қилиш керак? Сувда сузиш керак ва сувда сузиш керак», — деб ёзади у.

Бишкек.
Бурана, Токмок

Токмок шаҳрида унинг кўзига Бурана минораси кўринган, Бишкекда эса озиқ-овқат бозори эътиборини тортган. Бироқ энг катта сурат тасвири Норин вилоятидаги Жумгал райони ва Кўл-кўк, Сон-Кўл кўлларига бағишланган.

Муаллиф: Александра Титова