МСКнинг тўққиз аъзосига қарши Бош прокуратурага ариза берилди

735

«Прецедент» юридик компанияси Бош прокуратурага МСКнинг тўққиз аъзосига жиноий иш қўзғаш талабини қўйди. Юристларнинг айтишича, МСКнинг аъзолари атайин мухолифатчи Омурбек Текебаевга давлат тили бўйича тест топширишга тўсқинлик қилишмоқда.

Жиноий иш қўзғаш бўйича ариза топширилганини «Прецедент» раҳбари Нурбек Токтакунов билдирди.

Унинг айтишича,  мухолифатчини тест топширишига қарши овоз берган МСКнинг тўққиз аъзоси Жиноят ва жазо кодексининг «Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишга ёки сайлов комиссияларининг ишига тўсқинлик қилиш» бўйича 139 моддасини бузишган.

Шунингдек, Токтакунов МСК тест топшириш учун сиёсатчига шароит яратиб бера оларди, МСК МХДҚни Текебавни имтихон ўтадиган жойга олиб боришга мажбур эди деди, чунки мухолифатчи ТИЗОда ўтирибди деб таъкидлади.

«МСКнинг қарорларини сайлов вақтида барча давлат органлари бажаришга мажбур. Улар давлат тили бўйича миллий комиссияни ТИЗОга бориб, унга мана шундай шароит яратиб бериши керак эди», — деди Токтакунов Kloop.kg билан бўлган суҳбатда.

МСК аъзосининг бири Абдижапар Бекматов комиссия изоҳ беришдан бош тортмоқда деб айтди. «Биз марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳининг қарорларига изоҳ бермаймиз», — деди у.

МСКнинг ишчи гуруҳи 10-августда бўлган йиғинида сиёсатчини давлат тил имтихонига киритмаслик қарорини қабул қилган. Унга кўра, МСКнинг 12 аъзоси ичидан тўққизи қарши овоз берган.

Олий суд 8-августда МСКни Текебаевнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга шароит тузиб бериш вазифасини топширган. Аввалроқ Биринчи май район суди билан МСК сиёсатчини тест топширишини ким таъминлашини билишмаган.

Омурбек Текебаев президентлик сайловига номзодлардан бири. Ҳозирда у порахўрлик ва товламачилик бўйича гумонланиб ТИЗОда ўтирибди.

Тергов версияси бўйича Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан пора олиб, унга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон олиб беришни ваъда қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов