Ботаника боғи ёнғинни чиқарган шахснинг фото-далили учун мукофот эълон қилди

724

Бишкекдаги Гареев номидаги Ботаника боғининг етакчилари ўт қўйган кишининг сурати учун мукофот беришини эълон қилди. Сўнги ўн кунда Ботаника боғида етти марта ёнғин бўлган.

Ботаника боғининг директорининг ўринбосари Таштан Кочкүмбаев Kloop.kgга экологлар боғда ёнғин чиқариши мумкин бўлган одамларнинг сурати учун фото овчилик эълон қилинганини билдирди. Унинг айтишича, акция ташаббусчиси эколог Дмитрий Ветошкин бўлган.

Боғ етакчилари ёнғин сабаблари махсус тайёрланган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

«Дмитрий менга бундай йўл билан гумондорни ушлашимиз мумкиндир. Билмадим, балки болалар ўйнашгандир, бироқ сўнги марта ёнғин бўлган жойда назоратчилар газета билан ширеңкелерди топишган. Милицияга мурожаат қилдик, бироқ ҳозирча ёнғинга сабабчиларни ушлай олмаяпмиз», — деди Кочкүмбаев.

Фото овчилик бўйича маълумот Ботаника боғининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида эълон қилинган. Муаллифлар ҳазиломус турда «ёнғин чиқариш сеҳри билан шуғулланган одамни» ёки «homo piromantus» ёққан одамни излаяпмиз деб ёзишган.

«Бу йил Ботаника боғида шундай одамни юрганига икки ҳафта бўлди! Бу одам жуда эҳтиёткор бўлиб, бироқ унинг ҳаракати олдиндан маълум бўлиб қолади. Кундузги соат 15:45 ва 16:45лар атрофида кузатса бўлади. Унинг идентификациясига биргина илм эмас, бутун жамоатчилик қизиқмоқда», — деб ёзилган эълонда.

Фаоллар уни ушлаш учун ширеңкелерди ва ўт чиқарувчи моддаларни совға қилишни ваъда қилишган. Бош соврин нима эканлиги номаълум.

Ботаника боғидаги ёнғинлар

Ботаника боғида 31-июлдан 8-августгача бир неча марта ёнғин содир бўлган. Ёнғин боғча раҳбарияти билан экологлар унинг ҳудудига ветлаборатория қуришга қарши фикрларини айтишгандан кейин бўлган.

Экологлар атайлаб ўт қўйиш бўлганини айтишмоқда. Уларнинг айтишича, улар ёнган ерларнинг бирида бензин ҳидини сезишган.

Бишкек шаҳар ШИИБси Ботаника боғи ҳудудида техник ёнғин чиқиш сабабларини текширмоқда. Ёнғинга қарши хизматидан Kloop.kgга улар атайлаб ўт қўйиш бўйича ҳолатни текширишаётганини билдиришди.

«Кўпинча бундай ҳолатларда ёнғин эҳтиётсизлиги сабабли чиқади. Маҳаллий турғунларнинг айтишича, улар ботаника боғида сигарет қолдиғини ирғитиб юбориб, югуриб кетган болани кўришган», — деб билдиришди ўт ўчириш хизматидан.

Муаллифлар: Метин Жумагулов, Айзирек Иманалиева