Текебаев ва унинг тарафдорлари агар сиёсатчи тил бўйича имтиҳонга киргизилмаса очлик эълон қилади

717

Мухолифатчи Омурбек Текебаев бошқарган «Ата мекен» партиясининг аъзолари МСКдан сиёсатчига қирғиз тили бўйича имтихон топширишга рухсат беришини талаб қилишди. Талаб бажарилмаса, депутут билан унинг тарафдорлари очлик эълон қилишмоқчи.

«Ата мекен» партиясининг аъзолари марказий сайлов комиссияси Текебаевга қирғиз тили имтихонига рухсат бермаётганидан норози. Суд ҳам коррупция ва товламачилик бўйича айбланаётган сиёсатчини ТИЗОдан тил имтихонини топширишга қўйиб юбормаган.

«Яқинда Омурбек Текебаев давлат тили бўйича тест топширмоқчи бўлганда, МСК бизни номзоднинг ҳуқуқини таъминламади. Шу сабабли очлик эълон қилишдан бошқа йўлни кўрмаяпмиз», - деди Асия Сасикбаева.

Давлат тили бўйича тест топшириш - президент сайловига иштирок этишнинг асосий талабларидан бири.

Текебаевнинг вакиллари МСКга 26-июлда мурожаат қилиб, уни қирғиз тили бўйича имтихон топшириши керак бўлган барча нарсани бажаришни талаб қилишган.

Бироқ МСК мухолифатчига судга мурожаат қилишни таклиф қилган. Сабаби қонунда президентликка номзод ТИЗОда ётса, нима қилиши кераклиги тўғрисида ёўилмаган.

МСКдагилар миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига Текебаевни имтихон топширишга шароит тузиб бериши тўғрисида илтимоснома йўллашларини айтишди.

«Ата мекен» юристи Канатбек Азизнинг фикрича, МСК мажбуриятларини бошқа ҳукумат органларига юклаб, ўзидан жавобгарликдан халос қилмоқда.

«МСК номзодларга бир хил ҳуқуқий шарт тузиб бериши керак деб ёзилган. Уни ишчи комиссия ҳам, суд ёки бошқа орган ҳам қилмайди», - деди у Kloop.kgга.

Азизнинг айтишича, Текебаевни қўшимча назорат билан тест топшириш марказига олиб боришса бўларди.

«Текебаевни сайловдан четлатиш мақсадида акция ўтмоқда. Давлат тили имтихонини топшириш вилео эфир билан олиб борилади. Ҳукумат Текебаев судлардаги тартибсизликлар тўғрисида айтади деб қўрқаётган бўлса керак», - деди юрист.

Азиз қўшимча қилишича, Текебаев қирғиз тили бўйича имтихонни 10-августда топширмоқчи.

Текебаевнинг иши

Мухолифатчи сиёсатчи ТИЗОда 2017-йилнинг февраль ойидан бери порахўрлик ва товламачилик бўйича айбланиб қамоқда. Бироқ у президент сайловида иштирок этиш учун марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларини топширган.

МХДҚ терговчиларининг версияси бўйича, Текебаев 2010-йили россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан пора олиб, «Мегаком» уяли операторини бошқаришга имкон олиб беришни ваъда қилган.

Текебаевнинг ўзи ва унинг адвокатлари бу ишни мухолифатчини президент сайловида иштирок эттирмаслик учун сиёсий буйруқ деб аташмоқда. Текебаев - президент Алмазбек Атамбаевнинг сиёсатига танқидий фикр айтганларнинг бири ва давлат раҳбари таклиф қилган 2016-йилдаги Конституциявий ислоҳатга қарши чиққан сиёсатчи.

Муаллиф: Самат Салиев