Ҳукумат «экстремисттик материаллар» учун «Интернет архив»га тўсиқ қўйди

564

Дунёдаги электрон материалларни сақлаган йирик archiv.org интернет сайти «экстремистик материаллар» учун Қирғизистонда таъқиқланди. Homeline интернет провайдери орқали archiv.org сайтига киришга ҳаракат қилган вақтда «имконсиз» деган эълон чиқмоқда.

«Таъқиқланган. Мазкур саҳифа МХДҚнинг ва давлат алоқа агентлигининг буйруқлари ва суднинг қарори билан таъқиқланган», - деб айтилади билдирувда.

Megaline интернет провайдерининг сайтида «Таъқиқланган манбаалар» бўлимида Бишкекнинг Октябрь район судининг қарори билан «Интернет архив» жорий йилнинг 6-июлида тақиқланган деган тушунтириш бор.

Мана шундай қарор билан яна саккиз интернет манбаа тақиқланган, уларнинг орасида иловалар орқали маълумот бўлишган JustPaste интернет сайти ҳам бор.

Давлат алоқа агентлигининг номини ошкор қилгиси келмаган вакили Kloop.kgга берган интервьюсида, «Интернет архив» «экстремистик руҳдаги материалларни» сақлагани учун тақиқланган.

«Сайтдаги таъқиқларни бекор қилиш учун улар ўзларининг саҳифасидан экстремистик руҳдаги материалларни ўчириши керак. Бироқ буни имкони бўлмаса керак, сабаби мазкур ресурсга қачондир кимлардир эълон қилган экстремистик материаллар йиғилиб қолган ва бундан кейин ҳам эълон қилиб борилади», - дейишди алоқа агентлигидан.

Куч тизимлари 2017-йилнинг январь ойидан бошлаб сайтни Қирғизистон ҳудудида умуман тақиқлашдан аввал «Интернет архив»нинг баъзи бир саҳифаларига киришга имкон топган.

Январь ойининг иккинчи ярмида Бишкек шаҳрининг Октябрь район суди archiv.org сайтининг айрим саҳифаларини тақиқлаш бўйича уч қарор чиқарган.

Бу бўйича МХДҚдагилар изоҳ беришдан бош тортишди.

Россия archiv.org сайтини «Ислом давлати»нинг экстремистик руҳдаги видеоларини эълон қилгани учун 2015-йили таъқиқлаган. Бироқ амалда интернет манбаа бир йилдан кейин тақиқланган.

Шунингдек, 2016-йилда мазкур сайтни Қозоғистон ҳудудида ҳам таъқиқлашган, бироқ қандай сабаблар билан тақиқлангани бўйича «Казактелеком» изоҳ бермаган.

Archiv.org орқали кўплаган интернет манбааларининг турли вақтда эълон қилган материалларини кўрса бўлади. 2016-йили мазкур сайт кўп аудиторияга эга бўлиб, 15 миллиард мегабайт материални сақлаган.

Муаллиф: Наталия Козина