Kloop.kgнинг ўқувчилари имтиҳонларда қандай қилиб кўчиришгани ҳақида айтиб беришди

757

Kloop.kg таҳририяти ўзининг ўқувчиларидан синовларда қандай айёрликлардан фойдаланганини сўраб кўрди. Жавоблар орасида сийнабандларга яширилган, тирноқдаги ёзувлар туридаги, аудиокассетага туширилган маърузалар каби шпаргалкалар бор.

Айя Ибраимова. Менда бир доҳиёна усул бор эди. Масалан, 20 билетни олиб, ўн донасини кичик валикка ўраб, сийнабанднинг икки томонидаги тортгичига ўн-ўндан ўраб чиқасиз.

Кейин устидан биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи билетларни сийнабанд тортқичидан суғуриб оласан. Бирор марта ҳам сезиб қолишмаган. Фақатгина тугмалари катта, махсус тешиклари бор кўйлак кийиш керак.

Зухра Якупбаева. Саккизинчи синфда физика бўйича имтиҳон бўлган. Мен формулаларни кафтимга ёзиб олиб, кўчириб имтиҳонни  топшириб чиққанман.

Имтиҳонда оғзаки икки савол бўлган. Мен жавоб берайин деб кафтимга жавоблар ёзилганини унутиб, қўлимни кўтариб олганман.

Ўқитувчи қўлимга бир нарсалар ёзилганини кўриб, ҳаммасини тушунди. Синфдошларим олдида ҳаммага қўлимни кўрсатишимни ўқитувчи талаб қилган эди, жуда ноқулай аҳволга тушдим. Натижада ўқитувчи имтиҳон натижаларимни олиб қўйган.

Гулзинат Суранчиева. Ҳа, мен ҳам шпаргалардан баъзан муваффатқиятли фойдаланганман, базан ушланиб қолган вақтларим ҳам бўлган. Консерваторияда мусиқий танлов бўлаётганда фавқулотда ҳолатдан чиқиб кетишни яхши билардим.

Бир марта шпаргалкадан фойдаланаман деб ушланиб қолдим, бироқ бизни ўқитувчимиз қўшиқчи Алла Пугачевани яхши кўришини билардим, кейин тезда Пугачева репертуаридаги «Мадам Брошкина» деган қўшиғини айта бошладим. Шундай қилиб вазиятдан чиқиб кетганман.

Артем Владимиров. Бизни жуда ҳам яхши синф раҳбаримиз бор эди, «жуда содда йигит». У ёшларга яқин бўлиб юқори синфда ўқиган болаларнинг «масала ечиш» заруратини тўғри тушунди.

Айрим билим адаражасини текшириш дарсларидаги имтихонларни топшириш вақтларида у атайлаб ўқитувчиларни коридорга «суҳбатлашишга» чақириб, бизга ёрдам берарди. Натижада бизда тез-тез кўчириб олишга имкон бўларди.

Евгения Камур. Мактабда алгебра фанидан имтихон бошланиб қолиб, лак билан тирноғимга тенгламаларни ёзиб олганман. Бу жуда ўзгача маникюр бўлган. Биринчи навбатда тирноқни оқ лак билан бўяб, сўнгра қора рангли ингичка қалам билан менга керакли тангламаларни барчасини ёзиб олганман.

Ҳеч ким сезмаган. Бироқ у давлат синови бўлганлиги учун шпаргалкалар менга ёрдам бермади. Худога шукур мен алгебрани яхши билардим.

Эркин Нурбаев. Бундай вазиятлар бўлган. Бир марта гурппадошим қоғозга ёзилган шпаргалкани ўқитувчига олдириб қўймайин деб, бизнинг кўз олдимизда оғзига солиб чайнаб юборган.

Александр Паленый. Бу 1991-йили бўлган воқеа. У вақтда уяли телефонлар чиқмаган эди. Имтихон топширишга мен алоҳида тайёрланишга киришдим.

Масалан, геометрия ва алгебра фанларидан топшириқлар бўлади. Уларга топширмалар ёзилган.

Мен танишларимнинг «Эра» нусха кўчириш аппаратининг ёрдами билан китобдаги жавобларни ёздириб чиқариб олганман.

Агар сезиб қолишса бу типография хатоси каби кўринади, шунинг учун имтихонга келиб кузатганлар ҳеч нарсадан шубҳаланишмаган.

Тарих дарсидан конспектнинг барчасини ёдлаш кўп вақт талаб қилади, шу сабабли биз билетнинг барчасини аудиокассетага ёздириб олганмиз. Қулоқчиларнинг ўрнига биз кичик динамикларни камар орқали кийимнинг енгига чиқариб, қўлни кўтариб қулоққа тақиб эшитамиз. Имтиҳон кузатувчилари қўлларни қулоққа тақаб ёзган қулай деб ўйлашади.

Кассетани эса плеернинг қопқоғини очиб ўртасига қўйганмиз, бу агар бошқа билет тушиб қолса, сездирмай алмаштириб қўйишга қулай эди. Шундай қилиб имтиҳонларда аъло баҳоларни олганмиз.

Влад Вейнгардт. Биз «шпаргалка» билан конспектларни ҳожатхоналарга яширар эдик. Танлов вақтида бир марта рухсат олиб чиқиб, ҳожатхонадан ёдлаб чиқишга ҳаракат қилганмиз. Мени ёдимда қолгани ҳам шундай бўлса керак, агар мен янглишган бўлсам синфдошларим ва гуруҳдошларим менга бошқача эканлигини айтишади.

Муаллиф: Александра Титова