Собиқ президент Роза Отунбаева, сиёсатчи Феликс Кулов ва 2010-йилдаги вақтли ҳукумат аъзолари мухолифатчи депутат Омурбек Текебаев фойдасига судда кўрсатма беришди.
Россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан бир миллион АҚШ доллар олган деб гумон қилинаётган Омурбек Текебаев бўйича навбатдаги суд мажлиси 13-июлда бўлиб ўтди.
Шу куни 2010-йилдаги инқилобдан кейин тузилган вақтли ҳукумат аъзоларини гувоҳ қатори кўрсатма бериш учун Текебаевнинг адвокатлари чақиришди.
Биринчи кўрсатмани вақтли ҳукуматнинг раисаси, собиқ президент Роза Отунбаева берди. Унинг биринчи билдирувларининг бири Текебаевга қарши ишни «сиёсий» эканлиги айтилди.
«Менга бу иш сиёсий рақибларнинг бир-бири билан судлашиши ва сиёсий қўзғалган иш эканлиги маълум», - деди у.
Шундан сўнг оқловчи томоннинг кўрсатмалари Текебаев 2010-йилнинг 13 май ва 21-декабрь кунларида қаерда бўлганлиги устида бўлди. Маевский ўз кўрсатмасида шу кунлари сиёсатчи билан учрашганини айтган.
Текебаев 2010-йилнинг 12-июлида вақтли ҳукуматнинг ўринбоари бўлган, 2010-йилнинг 10-октябрида парламентнинг бешинчи чақирилиши тузилганда «Ата мекен» партиясидан депутат бўлиб сайланган.
Отунбаеванинг кўрсатмасига кўра, 2010-йилнинг 13-майида Текебаев Маевский билан учрашолмаган, сабаби Қирғизистон жанубида «вазият кескинлашган», у вақтда муваққат ҳукумат аъзолари ҳолатни барқарорлаштириш устида ишлаган.
Отунбаеванинг сўзларига кўра, ўша вақтда Текебаев жануб ҳукумати билан бўлган сўзлашувларга жавобгар бўлган ва «ҳеч ким, ҳеч қаерга чиқмаган». Отунбаева Маевскийнинг мухолифатчи билан ўша куни учрашганига ишонмайди.
Оқловчи томон 2010-йили парламентга депутат қатори келган гувоҳлари Феликс Кулов, сайдулла Нишанов, Наталья Никитенко Текебаев судида иккинчи муаммоли кун (2010-йилнинг 21-декабри) бўйича кўрсатмалари беришди.
Кейин собиқ депутат Феликс Кулов сўзлади. Куловнинг сўзларига кўра, 2010-йилнинг 21-декабрида Текебаев ўзининг хонасида Маевский билан учрашолмасди, сабаби парламентда йўқ бўлган.
«Ар-намыс» партиясининг собиқ етакчиси Куловнинг сўзига кўра, шу кунни у яхши эслаб қолган, сабаби у парламент мухолифатини тузиш бўйича масалалар тўғрисида Текебаев билан учрашиб, сўзлашмоқчи бўлган, бироқ у иш ўрнида бўлмаган.
«21-декабрда биз Текебаевни топишга ҳаракат қилганмиз, мен ёрдамчиларимни жўнатиб, қўнғироқ ҳам қилиб кўрдик, бироқ уни йўқ деб айтишди. Сўнгра уни келмаслигини билдиришди», - деди Кулов.
Текебаев 22-декабрда туғилган кунини нишонлайди, Никитенко, Нишанов ва Кулов сиёсатчини олдиндан табриклашмоқчи бўлишган, шу сабабли бу санани яхши эслаб қолишган.
Бироқ 21-декабрь куни сиёсатчини табриклаш учун уни иш ўрнидан топишолмаган.
Уч депутатнинг кўрсатмалари Маевскийнинг сўзларига мос келмайди, сабаби у 2010-йилнинг 21-декабрида парламентда Текебаевнинг хонасида учрашганини айтган.
Хонанинг чалкаштирилиши
Суд мажлисининг иккинчи эпизоди бўйича Текебаев билан Маевскийнинг биринчи учрашуви ўтган тахминий хона тўғрисида сўз бўлди.
Тергов экспериментининг урунда Маевскийнинг одами Алексей Модин текебаевга деган пулнинг ярмини бераётганда учрашган хонани видеода кўрсатган.
Собиқ Конституциявий маслаҳат котибиятининг раҳбари Данияр Наримбаевнинг сўзларига кўра, Модин кўрсатган хона Текебаевники эмас, сиёсатчининг хонаси кўрсатилгандан ҳам «кичик» бўлган.
Наримбаев билдиришича, тасвирда ўша вақтда иқтисодий масалаларни қараган 2010-йилдаги собиқ вақтли ҳукуматнинг биринчи ўринбосари ва ҳозирги президент Алмазбек Атамбаевнинг хонаси кўрсатилган.
«Модин Текебаев хонаси ёнидан ўтди. Видеодаги зал муваққат ҳукуматнинг биринчи ўринбосари Алмазбек Атамбаевга тегишли бўлган. [...] Кейин Модин Атамбаевнинг қабулхонасига кирди», - деди Наримбаев.
Оқловчи томоннинг кейинги гувоҳи, ўша вақтда 2010-йили вақтли ҳукумат аппаратининг етакчиси бўлган Эмилбек Каптагаев ҳам Модин кўрсатмасини инкор қилди.
Унинг сўзларига кўра, Модин видеода кўрсатилган хона Текебаевники эканлигини айтиб янглишмоқда.
«Модин хоналар бир-бирига яқин жойлашганлиги учун янглишмоқда, бироқ кириш қисмлари ҳам умуман бошқа», - деди Каптагаев.
Шунингдек, Каптагаев Модинниинг вақтинча ҳукумат уйига қўшимча эшик орқали киришганини инкор қилди. Гувоҳни билдиришича, митинглар бўлаётганлиги туфайли қўшимча эшиклар ёпиқ бўлган.
Текебаевнинг 2010-йилдаги Маевский билан учрашуви
Суд мажлисининг кейинги асосий эпизоди Текебаев раҳбарлигидаги «Ата мекен» сиёсий партиясининг аъзоси Сарилбек Борубашевнинг кўрсатмаси бўлди.
Борубашев билдиришича, Текебаев 2010-йилнинг август ойида Маевский билан кўришган. Гувоҳнинг сўзларича, улар текебаев билан Россия давлат думасининг “Адолатли Россия (Справедливая Россия)” партиясининг депутатлари билан учрашув уюштириш тўғрисида сўзлашишган.
«Менга Маевский унча ёқмаган, ёлғончига ўхшаб кўринди. Ҳеч қандай пул, доллар, миллион тўғрисида сўз бўлмаган. Гап фақатгина сиёсат ва Россия давлат думасининг депутатлари билан учрашув тўғрисида бўлган. Учрашув қисқа бўлди ва стол олдидан ҳеч ким ўзича ҳеч қаерга чиқмаган», - деди Борубашев.
Текебаевнинг ўзи бу учрашув бўлганини яширмади ва ўша вақтда рус депутатлари билан сўзлашувлар олиб боришни ташкил қилиш муҳокама қилинган.
Муаллифлар: Анна Капушенко, Жибек Абилбекова, Нуржамал Жанибекова, Регина Им, Алмир Алмамбетов.