Собиқ мэр Кулматовнинг фарзандига автомобилни катта тезликда ҳайдаш ва ойнакларни қоронғилатиш учун жарима солинади

942

Патруль милиция рейд вақтида Иссиқ-кўлга катта тезликда ва тўлиқ қоронғилатилган машинада кетаётган Бишкекнинг собиқ мэрининг боласини тўхтатган. Журналистлардан бу хақда ёзмаслик илтимос қилинган.

«Заноза» нашрининг маълумотига кўра, патруль милицияси Токмок шаҳридаги йўлда Канибек Кулматовни тўхтатишга ҳаракат қилган. У патруль милициясининг талабига бош эгмай, йўлида давом этган.

Милиция Кулматовнинг ортидан Токмокнинг Кемин шаҳригача қувиб боришга мажбур бўлган. Натижада патруль милиция йўлни тўсганда Кулматовнинг фарзанди машинани тўхтатган.

Патруль милиция унинг машинасини олиб, жарима майдонига олиб боргандан сўнг, Кулматов сафарини пиёда давом эттиришга мажбур бўлган.

Кулматовга ноқонуний қоронғилатиш учун икки минг сом, юқори тезлик учун икки минг сом ва патруль милициясининг талабига бош эгмагани учун 5000 сом миқдорида жарима солинади.

«Заноза» нашри билдиришича, уларнинг журналистига бир неча киши қўнғироқ қилиб, материални эълон қилмасликни илтимос қилишган.

Кубаничбек Кулматов Қирғизистон-Россия тараққиёт фондининг етакчиси. 2014-2016-йилларда Бишкек шаҳрининг мэри вазифасини бажарган. Кулматов 2013-йили президент маслаҳатчиси бўлган, унгача бўлган вақтда тўққиз йил божхона хизматида ишлаган.

Муаллиф: Айдар Айбеков