КСДПнинг ёшлар қаноти президентлик лавозимига умумий номзодни чиқариш учун партия ичида сайлов ўтказишни таклиф қилди. Бу қадам партия етакчилиги премьер-министр Сооронбай Жээнбеков номзодини кўрсатиш қарорига қарама-қарши келади.
КСДП партиясининг ёшлар қаноти раҳбари Ренат Самудинов 11-июлда социал-демократлар президент сайловига чиқадиган ягона номзодни танлаш учун партия ичида праймериз (партиянинг ички сайлови) ўтказишни таклиф қилди.
«Праймериз – бу биргина партияни эмас, у ўлкадаги парламентаризмни ҳам мустаҳкамлайдиган механизм», - деди у Kloop.kg билан бўлган суҳбатида.
Самудиновнинг таклифи КСДП партияси сиёсий кенгашининг премьер-министр Сооронбай Жээнбековни умумий номзод қатори чиқариш қарорига қарши келади. Жээнбековни президентликка номзод қатори кўрсатилишини ҳозирги давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев ҳам қўллаб, ҳукумат раҳбарини «ўлка учун яхши танлов бўлди» деб атаган. Жээнбековнинг ўзи эса расмий турда марказий сайлов комиссиясининг рўйхатидан ўтмаган.
Бироқ президентлик сайловида иштирок этиш учун социал-демократларнинг бошқа таниқли аъзоси Чинибай Турсунбеков ҳужжатларини топширди, шу билан бирга у партиянинг номидан эмас, мустақил номзод қатори чиқади.
Ҳозирда социал-демократлар 15-июлда бўладиган партиянинг катта съездини ва улар мазкур йиғинда ягона номзод аниқланишини кутишмоқда.
Самудинов праймериз ўтказишда «тарқаб кетишига олиб бормаган сақлаб қолиш йўлини» кўрмоқда. Унинг сўзларига кўра, КСДП ичида предентлик сайловида иштирок этиш учун бир нечта социал-демократларнинг раҳбарлари отланаётганлиги фикр келишмовчиликларни юзага келтирмоқда.
КСДП партиясидан президент лавозими учун курашга премьер-министр ва спикердан ташқари умумий уч киши иштирок этмоқчи бўлган.
Шунингдек, президентлик сайловига Чуй вилоятининг собиқ губернатори Сагинбек абдрахманов ҳам иштирок этмоқчи.
«[Бир нечта номзодларни чиқариш] бир партия учга бўлинганини билдиради. Албатта, фоиз кўрсаткич турлича бўлиши мумкин, бироқ [бошқа томондан қараганда] бўлиниш бўлаётгандай кўриниши мумкин. Праймериз ёрдами билан эса партия номидан кўп овоз олган номзодни танлаб олмоқчимиз ва бутун партия ягона номзод учун ишлаймиз», - деди Самудинов.
КСДП: Партияда ёшлар қаноти йўқ
Самудинов праймериз ўтказишни таклиф қилгандан сўнг у ўзининг мулки бўйича милицияга сўроққа чақирилган, КСДПнинг котибияти эса уларнинг партиясида умуман ёшлар қаноти йўқ эканлигини билдирган.
«Бугунги кунгача [Ренат] Самудиновнинг ҳаракатларига КСДП ижобий муносабатда бўлган. 2010-йилдаги парламент сайловидан кейин у бошқа сиёсий иттифоқ тузиб, КСДП қаторидан кетадиган бўлган. Бироқ Самудиновнинг бу қадамларидан кейин ҳам партиядошлар у билан бирга бўлиб, партия ишларига аралашишига розилик беришган», - деб билдирди партиянинг матбуот хизматидан.
Мана шу билдирувда Самудинов ёшлар қанотининг «раҳбари» мақомини ололмаслигини ва унинг қайсидир бўлимларининг номидан чиқолмаслигини қўшимча қилди.
Самадинов 2007-йили КСДП съездида партиянинг ёшлар қаноти раҳбари бўлиб сайланганини ва сўнги ўн йилда ёшлар қанотининг номидан Бишкек шаҳар кенгашига номзод бўлганини айтди. Сиёсий кенгашда социал-демократлар йўқ.
КСДПнинг ёшлар кенгаши аъзоси Уларбек Бакирдиновнинг сўзларига кўра, ёш социал-демократлар партия етакчилигининг фикр келишмовчиликлари сиёсий кенгашда ёшлар қанотининг аъзолари йўқлиги туфайли бўлмоқда.
«[Сиёсий кенгашга]39 киши киради, улар биз қандай фикрда эканлигимизни билишмайди. Биз уларни қандай қарор қабул қилиб, нимани ўйлашаётганини билмаймиз. Улар ҳам бизнинг қарор ва таклифларимиз тўғрисида билишмайди», - деди у Kloop.kg.
Бакирдинов партия съездини кутмоқда, бироқ унинг ичидаги «тарқалишни» кўрмаган. Унинг сўзларига кўра, сайлов олди тортишувлар қонун доирасидаги кўриниш.
«КСДП жуда катта партия, у фаоллиги билан ажралиб туради. Партиянинг ҳар бир съезди – бу катта воқеа. Партиянинг ҳар бир съезди олдидан ман шундай воқеалар бўлади. Бу яхши. Съезд барча натижани чиқаради», - деди у.
Айни дамда Бакирдинов праймериз ўтказиш таклифини қўллайди. Унинг сўзларига кўра, Самудинов ёшлар қаноти билан партия таркибидаги ички бирлашишни хоҳламоқда, бирлашиш учун эса умумий номзодни танлаб олиш керак.
«Партия ичида праймериз каби механизм, самаралилик ва партия назорати керак. Бу биз учун яхши кўриниш. КСДП янги замоннинг намунаси бўлиб, партиялар ўзгартирилиши шарт», - деди ёш социал-демократ.
Сиёсатшунос Медет Тологоновнинг сўзларига кўра, ёш социал-демократларнинг етакчиси билан бўлган тортишув, ёшлар қанотининг «танлаш ҳуқуқи йўқлигидан» юзага келмоқда. «Самудинов ёшлар қанотида кўпдан бери ишлайди. Қолаверса шаҳар кенгашига бўлган сайловда уни ўтолмайдиган ўринга қўйишган. Бу дегани партия ичида ёш кадрларни доимо баҳоланмаслигини кўрсаткичи», - деди сиёсатшунос.
Kloop.kg таҳририяти КСДПнинг сиёсий кенгаши билан боғланишга ҳаракат қилди, бироқ улардан маетирал эълон қилинаётган вақтда изоҳ олиш имкон бўлмади.
КСДП учун 2017-йилдаги сайлов аҳамиятли
Тологоновнинг сўзларига кўра, КСДПнинг келажаги президент сайловининг натижасига яраша бўлади.
«Агар [КСДПнинг номзоди] ўтмай қолса, уларнинг ўрни парламент бўлиб қолади. Партия барибир тарқоқ. Йил охиригача улар парламентда ўтира олишади, сайловдан кейинги апрламент сайловига улар қандай киришади, бу эса савол бўйича қолмоқда. Ёшлар қаноти билан бўлаётган анрса вазиятни янада кескинлаштирмоқда. Қолаверса КСДП каби монолит партия кўплаб саволларни туғдирмоқда», - деди Тололгонов.
Президент сайлови 2017-йилнинг 15-октябрида бўлади. Ҳозирда президентликка номзод қатори собиқ премьер-министр ва депутатлар билан бирга 20дан ортиқ киши рўйхатга олинди.
Келаётган сайлов ўлка учун тарихий аҳамиятга эга, сабаби ҳукумат бир сайланган президентдан иккинчи сайланадиган давлат раҳбарига ўтади. Аввалги ҳукумат алмашишлар исёнлар натижасида бўлган.
Муаллиф: Рустам Халимов