Бабанов президент бўлиб сайланса қирғизистонликларни "икки карра бой" қилиш ваъдасини берди

547

Собиқ премьер Омурбек Бабанов Қирғизистон унинг бошқарувида “Тараққиёт индекси” бўйича дунёнинг энг яхши ўнталигига киришини билдирди.

Бабанов яшаш ва бизнес учун энг қулай давлат қуришни режалаштираётганини эълон қилди.

«Мен бу мақсадда ўзимга шундай маэбурият қўйдим: 2023 йилга келиб, Қирғизистондаги ҳар бир оила икки карра бойроқ бўлади!», — деди у.

Унинг сайлов олди ваъдалари орасида коррупцияга барҳам бериш, таълим тизимини ислоҳ қилиш ва тиббий таъинот ҳам ўрин олган.

Шунингдек экс-премьер аҳолининг хавфсизлиги таъминланиши ва давлатнинг “самарали” ташқи сиёсатини тузиш ҳақида билдирди.

«Республика – Ата-Журт» фракциясининг етакчиси Омурбек Бабанов сайловга ўз номини ўзи кўрсатиш орқали  боради.

Омурбека Бабановнинг сиёсий пойгада иштирок этиши муносабати билан интернет-мемлар эълон қилина бошлади.

Бабанов аввал қандай ваъдалар берган?

Сўнгги 2015 йилдаги парламент сайловида Омурбек бабанов 10% ипотекани ташкил қилиш ва фермерларга 7% кредит беришни ваъда қилган.

«Республика — Ата-журт» партияси — сайловчиларга “таб ўзгаришлар” тўғрисида айтган, жумладан амалдорларнинг сонини қисқартириб икки палатали парламент қуриш ҳам айтилган.

Омурбек Бабанов — бизнесмен ва Қирғизистоннинг собиқ премьер-министри. Бабанов сиёсатга аралашишдан аввал «Қирғизистон тижорий банки”нинг директорлар кенгаши раисининг маслаҳатчиси хизматида ишлаган.

Муаллиф: Александра Титова