Қирғизистоннинг ҳаракатлари афғон қирғизларини ўлкага кўчириб келиш эмас, уларнинг болаларини ўқитиб, яшаш шароитини яхшилашга йўналтирилган. Бундай фикрни давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев 21-июнда Москвада қирғиз диаспора вакиллари билан бўлган учрашувда айтди.
Мақоланинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан.
Сўнги беш йилдан бери Қирғизистондан Афғонистондаги қирғизларга гуманитар ёрдам етказган давлат экспедициялари системали турда ишлай бошлаганини мутахассислар айтмоқда. Сўнги 15 йилга яқин вақтда афғон қирғизларининг сони икки ярим мартага камайган.
Умут Хаким ўғли афғонистонлик этник қирғизларнинг бири. Ҳозирда у Туркияда ишлайди, Афғонистоннинг Кичик Помир ва Катта Помир водийларидаги қадимги қирғизларнинг ҳаётини сиртдан бўлса ҳам яхши билади:
- Қирғизистонга борсак, уйланамиз, бола-чақали бўламиз деб умид қилишмоқда. У ерда уйланмай ўлиб кетишади. Қиз йўқ, бўлса ҳам қалини қиммат. Қирғизистонга олиб келишса улар ривожаланади, ўша ерда қолса 15 йилдан кейин қирғиз деган халқ қолмайди, барчаси йўқолиб кетади.
Афғон қирғизларининг раҳбарлари тарихий ватанига қайтиш тўғрисидаги илтимосларини 1990-йилларнинг бошида, Қирғизистон мустақил давлат бўлиб, чет ўлкада яшаган ҳамюртларидан хабар ола бошлаган вақтда расмий мурожаат қилишган. Қирғизистон ҳукумати бунга рози бўлиб, уларни кўчириб келиш тўғрисида президент фармони ҳам чиққан. Бироқ турли сабаблар туфайли жараён деярли 15 йилдан бери тўхтаб турибди.
2007-йили навбатдаги мурожаатдан кейин Қирғизистон 5 млн сом пул ажратиб, дастлабки давлат экспедицияси тузилиб, улар гуманитар ёрдам етказиб келган ва сўнги йиллари бундай сафарлар кўпроқ уюштирила бошлади.
Афғон қирғизларининг муаммоси 21-июнда Москвада давлат сафарида юрган президент Алмазбек Атамбаевнинг Россияда ишлаган ва ўқиган қирғизистонликлар билан учрашувида ҳам кўтарилди. Диаспора вакилларининг Афғонистондаги қирғизларни ҚИрғизистонга кўчириб кедиш тўғрисидаги саволига жавоб бераётиб давлат раҳбари бунга қарши эканлигини айтди:
- Мана, мен қишлоқликман. Бу ерда ўтирганларнинг ҳам бир нечтаси қишлоқдан. Чол-кампир қишлоқда яшаса шаҳарга олиб келсанг қийналиб қолади. Афғон қирғизларининг фарзандларини олиб келиб ўқитсак, қайта жўнатсак, ёрдам берсак тўғри бўлади. Куч билан уларнинг барчасини олиб келсак, улар бунга бардош беролмайди. Ўша қорни, бўз уйни соғиниб, бир нечтаси йўқ бўлиб кетади. Сўзсиз кўчириб келиш деган сўз тўғри эмас. Буни мен ҳеч қачон қўлламайман, ҳукуматга ҳам айтдим. Кўчиб борамиз деган билан келганлари жуда кам бўлади, қийнаманглар. Бироқ ёш болаларини олиб келиб ўқитайлик, моддий ёрдам берайлик, ҳозим имкониятлар қаралмоқда.
Жогорку Кенешнинг “Онугуу-Прогресс” фракцияси депутати Мирлан Бакиров Афғонистонда бир неча марта бўлган. Помир қирғизларининг ҳаётини ўз кўзи билан кўриб келган сиёсатчи ҳукумат уларни кўчириб келиши керак, сабаби ер масаласи ҳал қилинган, бундан бошқасини эплаб кетса бўлади деган фикрда:
- Ер Чон-Алай районидан ва Норин вилоятининг тоғли жойларидан масала ҳал қилинди деган аниқ маълумот бор. Қирғизлар ҳозир худога шукур, дунё бўйича бор десам янглишмайман. Масала уларнинг яшаш шароитининг оғирлигида, миллиат йщыолиб кетаётганида.
Миграция маҳкамасининг собиқ раҳбарии Салтанат Бараканова ҳозирги афғон қирғизларининг муаммолари тўғрисида энг кўп билдирганлардан бири. Унинг фикрича, ёрдамга мухтож юртдошларга уларни бу ерга олиб келмасдан ҳам қўллов кўрсатса бўлади. Фақатгина улар кўп йиллар давомида ёпиқ жамият бўлиб яшаб келаётганини тушуниб, буни эсга олса бўлди:
- Билим бериб, болаларини ўқитиб берсак уларнинг ўзлари ривожланиб кетадиган яхши ер. Қолаверса кўнгиллилар бориб, кирни қандай қилиб тўғри ювиш керак, мана бундай таомларни тайёрласа бўлади деб ўргатиб келамиз. Ери жуда ҳам яхши. Пянж дарёсида балиқ кўплиги сабабли қўлингда тутиб есанг бўлади. Бироқ бизнинг қирғизлар балиқ сассиқ деб емас экан. Борган афғонликлар, фельдшерлар пишириб ейишар экан. Энди ўргана бошлашибди. Биз бориб балиқ гўшти болалар суягини мустаҳкамлаш учун фойдали эканлигини айтдик. Мана шундай йўналишда ёрдам берсак бўлади.
Салтанат Бараканованинг сўзларига кўра, сўнги вақтларда оз бўлса ҳам эътибор қаратилиб, мактаб қурилди, кичик тиббий пункт очилиб, бу ерда Тожикистондан жалб қилинган фельдшерлар ишлашмоқда. Бунга афғон парламентининг аъзоси бўлган, ўтган йили вафот этган Турдакун ҳожи Атабек ўғлининг ҳиссаси катта бўлди дейишади.
Денгиз сатҳидан 4,5-5 минг метр баландликдаги воҳада яшаган қирғизлар тўғрисидаги маълумот жамоатчиликка асосан у ерга бориб келганларнинг фотокўргазмалари, ҳужжатли фильмлари орқали тарқаган.
Жуда оғир шароитда яшаган, сони кескин камайиб кетаётган Помир қирғиларини кўчириб келиб, сақлаб қолиш керак деб жамоатчиликда оғзаки айтилагани билан расмий турда Қирғизистон бундай вазифани ўз зиммасига олмаган дейди Миграция бўйича давлат хизматининг қайрилмаганлар билан ишлаш бўлимининг раҳбари Жипара Мамбетова:
- Уларни бу ерга олиб келар экан, уй-жой берар экан деган масала ҳеч қаерда кўтарилмаган. Улар томондан илтимос бўлмоқда. Бироқ айримлари олиб кетинглар дева, айримла қанчалик қийин бўлса ҳам бу бизнинг ватинимиз дейишмоқда.
Мамбетованинг сўзларига кўра, ҳозирда мактаб ёшидаги болаларни ҚИрғизистонга олиб келиб, ўқитишга тайёргарлик кўрилмоқда. Сўнги беш йилдан бери гуманитар ёрдам етказган давлат экспедициялари системали турда ишлай бошлашди. Ҳар йили шу мақсадда 10 миллион сомдан маблағ ажратилмоқда.
Қирғиз ҳукумати этник қирғизлар билан ишини 2017-2022-йилларга ҳисобланган навбатдаги “Қайрилман” дастури асосида олиб боради.
2003-йили афғон қирғизларининг сони 5 минга яқин бўлса, ҳозир 1,5 минг атрофидагина қолди. Тиббий хизматнинг йўқлиги, қариндошлар орасила оила қурганлар она-боланинг ўлмини энг юқори кўрсаткичига асос бўлмоқда.