Бабакулов: «Мен муаммо яратмадим, кўрсатиб бердим»

802

Жогорку Кенешнинг 1июндаги йиғинида бир неча депутатлар миллатлар аро низони қўзғатган фуқароларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида сўз қилиб, уларни фуқароликдан чиқаришни ҳам таклиф қилишди. Халқ вакилларининг норозилигига журналист Улуғбек Бабакуловнинг «Фергана» нашрига чиққан мақоласи сабаб бўлган.

Суҳбатнинг асл нусҳаси «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан.

«Азаттык» Бабакуловга савол бериб, депутатларнинг сўзлари бўйича фикри қандайлигини ўрганган.

Сизни фуқароликдан чиқариш бўйича депутатларнинг ташаббусига қандай қарайсиз?

Бабакулов: Қандай бўлар эди? Албатта, салбий! Тўғриси улар муаммони бемор одамдан соғлом одамга улоқтиришмоқда. Мен муаммни кўрсатиб бердим, яратмадим. Муаммо бўлган, у бор. Бироқ уни кўриб чиқиш ўрнига айтилган сўзни маъносини англамай менга ёпиштиришди. Бу масала, шифокор бемор касаллигини аниқлаб ташҳиз қўйса, унинг қариндошлари «нимага сен уни касал деяпсан?» дегандай гап.

Бир неча ой аввал ижитмоий тармоқларда куч тизимлари ходимлари сизга қизиқиб, кузатишаётгани тўғрисида ёзган эдингиз. Ҳозирги кунда сизни қўрқитишмаяптими, сизни кузатиб?

Бабакулов: Менимча бу мартда бўлса керак. Мен Чуй ИИБига ишни текшириш илтимоси билан мурожаат қилиб, улар менга келишган. Бироқ жавоб ҳам бўлмади. Мени кузатишяптими? Мен бу саволга аниқ жавоб беролмайман, улар анча эҳтиёткорлик билан ишлай бошлашди. Бироқ ёлим билан фарзандларимнинг сўзларига кўра, одамлар машинада келиб, уйни расмга олиб кетишган. Бировнинг уйини нимага расмга олишарди?

Тўғридан-тўғри таҳдидлар бўлганми?

Бабакулов: Тўғридан-тўғри қўрқитишлар ижтимоий тармоқларда бўлиб туради, қирғиз тилли нашрларда камситишади. Шахсий хат билан ёзиб туришади. Балки, мени «мени кире кетет» деб қўрқитишаётгандир

Сизга бу мақолани ёзишга нима туртки бўлди?

Бабакулов: «Фэйсбук», «Одноклассники» ижтимой тармоқларига киринг. Қандайбир бир тушунарсиз одам пост ёзган, унинг пастида эса фикрлар ёзилган. Бу ерда чақириқлар бор эди, айримлари одамларни токтоолуукка чақиришган.

Шундай нарсаларни аниқлаб, вақтида олдини олиш керак. Менга шунга эътибор қаратдим.

Сиз бу масала бўйича махсус хизматларга расмий турда мурожаат қилганмидингиз?

Бабакулов: Махсус хизматларга мурожаат қилиш керак бўлган деб ўйламайман. Ҳа, мен ҳамкасбим билан ўша ёзилганлар бўйича ариза ёзишни режалаштирганмиз. Бироқ бу ерда толкун бошланиб кетди. Мен жанубда эдим, йўлда қайтиб келаётганимда бу ерда қўрқинчли воқеа бошланиб кетди. Мен ариза беришга улгирмай қолдим. Ҳозир эса ҳаммасига ҳайрон қоляпман. Бу телбалик.

Мана шундай мавзуларда бундан кейин ҳам ёзиш ниятингиз борми?

Бабакулов: Мана шу мавзулар эмас. Мени юртимиз ҳаётидаги қайси муҳитда бўлмасин муаммоли томонларни очиқ кўрсатиб ёзиш ниятим бор. Ҳукумат эътибор қаратиши керак бўлган ижтимоий, иқтисодий ва бошқа муаммолар бор. Бу мақолада эса мен миллатлар аро муносабатлар муҳитига эътибор қаратишнигина айтганман. Мен кескин мавзуларни кўтармоқчиман. Бу журналистика.

Мақола мана шундай реакцияни пайдо қилади деб ўйлаганмидингиз?

Бабакулов: Йўқ, албатта. Мен кўрсатган ижтимоий тармоқдаги ёзувларга эътибор қаратади деб ўйлаганман.

Мана шу можаролардан кейин ўз мақолангизни қайта ўқиб, анализ қилдингизми?

Бабакулов: Чиқаришдан олдин мен кўп марта ўқиб, ҳар бир сўзни ҳақиқатга мослайман. Нима булганда ҳам бунинг учун жавоб беришим керакда!

Қайсидир майдонда мана шу ташаббусни айтаётган депутатлар билан муҳокама қилиш ниятингиз борми?

Бабакулов: Мен улар билан муҳокамага тайёрман. Ўзимни оқ эканлигимни исботлашга, уларники нимага нотўғри эканлигини исботлашга тайёрман...

Бироқ уларнинг реакциясини кўриб, улар мақолани ўқиб тушунмаганини билдим. Агар ўқишган бўлса, унда улар маъносини тушунишмаган. Ўқишмаган бўлса унда улар бошқаларнинг сўзига қараб хулоса чиқариб қўйишган.