Комиссия Венгрияга талабаларни саралашда қоида бузарлик топмаган

736

Фан ва маориф министрлигининг жамоатчилик кенгаши Венгрияга грант асосида ўқишга талабаларни танлаш жараёнидан ноқонунийлик топмади. Аввал парламент депутати Жанар Акаев грант ўринларни амалдорларнинг фарзандлари олаётганини билдирган.

Комиссия ҳеч қандай тартиб бузиш бўлмаганини, венгер томон ёзиб юборган танлов қоидаларининг барчаси сақланган деб ҳисоблайди.

Кенгаш аъзолари танлов шартида дастурда иштирок этишган амалдорларнинг ва давлат ходимларининг болаларига ҳеч қандай чеклов бўлмаганини билдиришди.

Текширув Жогорку Кенеш депутати Жанар Акаевнинг Венгриядаги грант асосида ўқишга депутатлар билан давлат ходимларининг болалари ўтгани тўғрисидаги билдирувидан кейин олиб борилган.

Унинг сўзларига кўра, мазкур дастурга 100дан ортиқ киши ариза бериб, бироқ тушунарсиз сабаблар туфайли ҳужжатлари танлов комиссиясига жўнатилмай қолган.

«Топишмоқли йўл билан уларнинг ўрнига амалдорларнинг фарзандлари кирган бошқа рўйхат жўнатилган», — деган эди Акаев.

Маориф министрлиги унда танловларнинг барчаси очиқ ўтказилганини эълон қилган. Муассасадагилар рўйхатда чиндан ҳам депутатнинг боласи бор эканлигини, бироқ у барча талабларга жавоб беришини айтишган.

2016-йили Венгрия билан Қирғизистон имзолаган шартномага кўра, бу ўлкада ҳар йили 25 қирғиз талабаси таълим олади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева