"1000 хил" биносига қўшилган қурилиш: Kloop.kg мақоласидан сўнг жиноий иш очилди

755

Бош прокуратура Бишкек марказидаги «1000 хил» биносига қўшилган қурилишдаги қонун бузиш факти бўйича жиноий иш қўзғаган. Тергов версияси бўйича қурилиш аниқ лойиҳа режаси бўйича олиб борилмаган.

Бош назорат органи Бишкек марказидаги «1000 хил» номли уйдаги қурилишнинг қонунийлигини текширди. Прокуратура бу ер шаҳарнинг асосий режаси бўйича кўкаламзорлаштириш ва умумий фойдаланиш жойи бўлишига қарамасдан сартаршхонани қурилишига беш йилга анини аниқлаб чиқди.

Рухсат берган комиссиянинг протоколида қўшимча қурилишнинг қаватлилиги ва режаси кўрсатилган эмас. Бундан ташқари қурилиш эгалари шаҳарнинг бош режасига кўра, аниқ лойиҳалаш режасини ишлаб чиқаришмаган.

Прокуратура уйнинг ёнидаги ер ижарага берилаётганда ер кодексининг талаблари бузилганини аниқлади.

Қонун бузилган фактлар бўйича «Ер қонунларини бузиш», «лавозимни суистеъмол қилиш» ва «тижорий ташкилотларнинг хизмат лавозимини суистеъмол қилиши» деган уч модда билан жиноий иш қўзғалди.

Молия полициясининг тергов бошқармаси ҳам бу иш бўйича текширув бошлади.

Олдин уйнинг турғунлари ноқонуний қурилиш бўйича милицияга мурожаат қилишган, бироқ Свердлов РИИБи жиноий иш қўзғашдан бош тортган. Шундай бўлса ҳам 2016-йили мартнинг охирида прокуратура терговчининг қарорини бекор қилган эди.

«Бунинг натижасида "ўз билармонлик билан бошқариш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди. Олдин жиноий иш қўзғашдан бош тортган ИИБнинг терговига нисбатан тартиб иши қўзғалди», — деб билдирди прокуратура.

2016-йили декабрнинг охирида «1000 хил» номли №127 уйига «Кербен» сартарошхонаси қурила бошлаган.

Уйнинг яшовчилари қурилиш тўғрисида билишмаганини айтишган, бироқ уларнинг розилигини тасдиқлаган ҳужжатда деярли барча турғунларнинг имзолари бўлган.

Kloop.kg ўз текширувини олиб бориб, имзоларнинг бир қисми қалбаки эканлигини аниқлаган. Ҳужжатда чет ўлкага кетиб қолган, ўлган ёки уйини ижарага берган кишиларнинг имзолари ҳам бўлган.

Қурилиш эгаларининг ва сартарошхона эгаларининг сўзларига кўра, уларда барча рухсат қоғозлари бор, иш қонуний бўлмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов