Бишкекда Президент маъмурияти биноси ёнида мустақил кузатувчиларнинг сайловдаги ҳаракатини чекловчи ўзгартиришларни қабул қилишга норози ҳуқуқ ҳимоячилари митинг ўтказишди. «Сайлов тўғрисидаги» қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, кузатувчиларнинг бир участкадан иккинчисига боришга ва сайлов комиссиялари ҳаракатига қарши чиқишга ҳуқуқи йўқ бўлади.
Митингни ташкил қилган ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова сайловда мустақил кузатувчиларни чеклашга йўналтирилган ўзгартиришлар «ҳукумат топшириғи» билан киритилмоқда деб ҳисоблайди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир ҳукумат президент сайлови вақтида жамоат назоратини йўқ қилиш учун мустақил кузатувчиларнигина эмас, бутун фуқаролик жамиятни ҳам чекламоқда.
«Россиядагидай, Қозоғистондагидай фуқаровий жамиятни чеклаш бўлмоқда. Бу фуқаровий жамият ташкилотлари ҳеч қандай назорат олиб бормаслиги учун ҳукумат секин-асталик билан босим ўтказмоқда», — деди Ошурахунова Kloop.kg билан бўлган суҳбатда.
Ҳуқуқ ҳимоячиси ҳукумат бу ўзгаришларни тезроқ қабул қилиши учун қоидани бузганидан норози бўлди. Унинг сўзларига кўра, «Сайлов тўғрисида»ги қонун каби конституциявий қонунларга қандай ўзгартиришлар бўлмасин жамоатчилик муҳокамасидан кейин киритилиши керак эди, бу эса ўтказилмади.
«Бундан ташқари улар "мустақил кузатувчилар сўзлашиб олиб, сайловни бузиши мумкин" деган даъволарни, тахминларни олиб чиқишди. Улар бунга бирорта ҳам далил ва фактларни келтиришмади, сабаби бундай фактлар бўлмаган », — деди Ошурахунова.
Ошурахунова мустақил кузатувчиларга сайлов комиссиясининг ноқонунийликлар тўғрисидаги арзларни таъқиқловчи ўзгартиришни «абсурд» деб ҳисоблайди.
«Бу ўзгартиришлар Конституцияга қарши бўлиб, шу сабабли улар бажарилиши мумкин эмас. Улар ҳозир буни қабул қилишгани билан мен барибир фуқаро қатори камчиликларни кўрсатиб, уларга қарши арзланишга ҳақлиман», — деди у.
Бироқ ўзгартиришларни таклиф қилганлар улар кимларнидир ҳуқуқини камситади деб ҳисоблашмайди.
Президент тарафдори бўлган КСДП фракциясининг вакили Мухтарбек Айнакулов Kloop.kg билан бўлган суҳбатда мустақил назоратчиларни чеклаш кераклигини, сабаби улар чет ўлкалик ҳомийлар томонидан молияланиб, сайлов натижасига таъсир қилиши мумкинлигини айтган.
«Ҳукуматни мустақил ташкилотлар томонидан молияланаётганини кўриб турибмиз. Улар қайсидир партияларга, номзодларга қизиқ бўлиши мумкин», — дейди Айнакулов.
Кузатувчиларни чеклаш
Ўзгартиришларга қарши мустақил кузатувчилар сайлов участкасида аккредитациядан ўтиши керак.
Бир участкага ҳукуматнинг бир мустақил ташкилотидан биргина кузатувчи ишлай олади.
Бундан ташқари кузатувчиларга бир сайлов участкасидан иккинчисига ўтиш таъқиқланади. Қонун бузилган вақтда кузатувчилар сайлов комиссиясининг ҳаракати тўғрисида арзлана олмайди.
Парламент бу ўзгартиришлар киритилаётган «Сайлов тўғрисидаги» қонунни икки ўқишда қўллади. Ўзгартиришлар кучига кириши учун депутатлар қонунни учинси ўқишда қабул қилиб, президент эса имзолаши керак.
Муаллифлар: Регина Им, Анна Капушенко