Баткен вилоятидаги йўлда кетаётган «Хонда Степвагон» автомашинасининг ғилдираклари ёрилиб кетиб, йўловчилар билан бирга бир неча марта оғдарилиб кетти. Йўл ҳалокати натижасида уч киши ҳалок бўлиб, автомашинанинг яна олти йўловчиси касалхонага ётқизилди.
Йўл ҳалокати 29-майда Боткен-Ўш йўлидаги 45-чақиримда бўлган.
Назорат милиция бошқармасининг матбуот хизмати йўловчи ташиган «Хонда Степвагон» катта тезликда кетаётиб ғилдираклари ёрилиб кетганини билдирди. Ҳайдовчи рулни бошқаролмай қолиб, минивэн сув агызган аңга ыргып барып, бир неча марта ала салып кеткен.
Машинадаги тўққиз кишининг уч нафари ҳалок бўлган. Уларнинг орасида 13 ёшдаги бола, 36 ёшдаги эркак киши ва 55 ёшдаги аёл бор.
Бундан ташқари олти йўловчи турли жароҳатлар билан касалхонага етказилди. Ҳайдовчининг ўзи жабрланмаган.
ИИМнинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳайдовчи тезликни оширган.
Йўл ҳалокати сабаблари текширилиб, экспертизалар олиб борилмоқда. Текширув бошланди.
Муаллиф: Айдай Эркебаева
Сурат: ИИМ