Жогорку Кенешнинг депутатлари КТРКга олий мансабли амалдорларнинг таъсир кўрсатишини чеклаган ва телеканалга журналистиканинг олий стандартларини сақлаш мажбуриятлари бўйича қонун лойиҳасини таклиф қилишди.
12-майда муҳокама қилинган қонун лойиҳаси ҳозирги жамоатчилик телерадиокорпорациясининг (КТРК) иши қонунларини жиддий ўзгартириши мумкин. Ўзгартиришларни парламентдаги тўрт йирик партиянинг депутатлари, унинг ичида социал-демократлар кўтаришган. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса нима ўзгаради?
КТРКнинг ишига аралашишни таъқиқлаш
Ҳужжат телеканалнинг ишига аралашиб, бирор бир воқеани акс эттирилиши кераклиги бўйича буйруқ бериши мумкин бўлган олий мансабли одамларнинг таъсиридан қонуний турда ҳимоя қилишга йўналтирилган.
Ўзича бир модда билан телеканални молиялаган давлат томонидан аралашиш ҳам таъқиқланиши қаралган.
«Давлат бюджетидан молиялаш жамоатчилик каналга давлат ҳукумат органларининг аралашишига асос бўлолмайди», — дейилади таклиф қилинаётган қонун лойиҳасида.
Депутатлар телеканалнинг мазмунига таъсир қилмаслиги учун КТРКнинг мустақиллигини реклама берувчилардан ҳам ҳимоя қилгиси келмоқда.
Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари КСДПнинг депутати ва собиқ журналист Аида Касималиева. Унинг сўзларига кўра, КТРКнинг мустақиллиги қачонгина телеканал давлат томонидан молияланмаганда тўлиқ ҳал бўлиши мумкин, бироқ ҳозирча бу мумкин эмас.
«КТРКни бир хил маълумот беришга, молиявий ва сиёсий мустақилликка боғлиқ муаммолари бор. Бу қонунларни декларация қилиш мазкур ўйиннинг барча иштирокчиларига қулай бўларди. Қоидалар ёзилиб қолади», — деди у.
Журналистика принциплари
Қонун лойиҳаси телеканалга журналистиканинг юқори стандартларини сақлаш мажбуриятларини беради.
«Корпорация ҳақиқатга тўғри келган, бетараф ва мувозанатли махлумотни ўлканинг барча ҳудудида Қирғизистон Конституциясига ва қонунларига кўра тарқатишга мажбур», — дейилади қонун лойиҳасининг матнида.
Бадиий кенгаш таҳририй сиёсатга аралашмайди
Қонун лойиҳаси таклиф қилган яна бир янгилик — КТРКнинг бадиий кенгаши телеканалнинг муҳаррирлик сиёсатига аралашишини таъқиқлаш. Бу бадиий кенгашнинг аъзолари телеканалнинг ривожланиши бўйича стратегик қарорларни қабул қилиши керак деганини билдиради.
«Биз КТРКнинг бадиий кенгашининг ўрнини бир оз тушунмаяпмиз. У стратегик қарорларни қабул қилиши керак. Майда ишлар билан улар шуғулланмаслиги керак», — деди Касималиева.
Унинг сўзларига кўра, бадиий кенгаш бош директордан ҳисоб талаб қилиб, ўша ҳисоботга кўра директорни хизматдан олиб ёки тайинлаши керак.
Бош директордан ҳар йили ҳисобот олиш
Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари КТРКнинг бош директорини ҳар йили бажарилган ишлари бўйича бадиий кенгашга ҳисобот бериши мажбуриятини юкламоқчи. Унга ривожланиш стратегияси, ҳисоб баланси, маблағларни ва олинган даромадлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботи киради.
Касималиеванинг фикрича, янги қонун лойиҳаси демократик жамиятга керак бўлган қоидаларни юридик томондан қабул қилишга ёрдам беради.
«Бу янги уй эмас, биз пойдеворни бузмаяпмиз. Бу тўғрилаш — биз аниқ бўлмаган қарама-қаршиликларни олиб, бош директор билан бадиий кенгаш функцияларини аниқлаяпмиз», — деб фикрини чкунлади Касималиева.
КТРКга нисбатан айбловлар
Қирғизистоннинг асосий телеканали биринчи марта кўпинча ҳукуматнинг фикрига ўрин берган бир томонлама маълумот беришга боғлиқ танқидга учраётган ҳолат эмас.
Апрелнинг бошида КТРКнинг бадиий кенгаши парламентда телеканалнинг фаолияти тўғрисида ҳисобот берган. Унда айрим депутатлар телеканалга нисбатан танқидини айтишган.
Муҳолифатчи «Ата Мекен» партиясининг депутати Аида Салянова билдиришича, КТРК жамоатчилик телеканал бўлолмади, сабаби ҳукуматга қарши бўлганларга эфир вақти ажратган эмас.
Айрим депутатлар телеканал амалдорларнинг мулки тўғрисида кўпроқ фош қилувчи материалларни ясаши кераклигини айтишган.
Бироқ КТРКнинг раҳбари Илим Карипбеков айтилган танқидларни асоссиз деган. Унинг билдиришича, парламентда телеканални танқид қилгани билан, унга бирорта ҳам ҳужжатлаштирилган норозилик келиб тушмаган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова