Президент сайловининг муддати бўйича баҳслар: Нима норозиликлар яратмоқда?

711

Қирғизистондаги президентлик сайлови 2017-йилнинг 19-ноябрига режаланган. Мухолифатчи «Ата Мекен» фракцияси бу санага рози бўлмай, овоз беришни ундан олдин ўтказишни таклиф қилмоқда. МСК парламентга мазкур масалани эртароқ ҳал қилиш маслаҳатини берди.

Мухолифатчи «Ата Мекен» фракциясининг депутатлари президентлик сайловини жорий йилнинг 27 августида ўтказиш кераклигини айтишди.

Улар буни овоз бериш ноябрда ўтса, унда Алмазбек Атамбаев ваколатлари расмий битгандан кейин бир ойдан ортиқ президент лавозимида қолиши мумкинлиги билан тушунтирмоқда.

Атамбаев президентлик лавозимига расмий турда 2011 йилнинг 1 декабрида киришган ва Конституцияга кўра олти йилдан кейин лавозимини топшириши керак. Бироқ агар сайлов ноябрнинг охирида бўлса у бунга улгирмайди.

Расмий турда сайлов 2017-йилнинг 19-ноябрига белгиланган — «Ата Мекен»нинг ҳисоби сайловдан кейинги барча қабул қилинувчи қоидалар кўпи билан 53 кунга чўзилишини кўрсатиб туради.

«2-декабрнинг биринчи сониясидан тортиб Алмазбек Атамбаев ўз хизматида Конституцияни бузиш билан турган бўлади», — деб ҳисоблайди, етакчиси Омурбек Текебаев коррупция бўйича айбланиб тергов изоляторида ўтирган «ата мекенчи»лар.

Агар Атамбаев лавозимини 1 декабрда топширса, унда «атамекенчи»ларнинг фикрида қасамёд маросимигача 41 кун давомида Қирғизистон президенти йўқ бўлади. Фракция сайловдан кейинги барча қонун-қоидаларни 1 декабргача бажариш «амалда ва юридик томондан» мумкинмас деган фикрда.

Президент маслаҳатчиси Фарид Ниязов сайлов муддатини ўзгартиришга қарши эмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, президент Конституцияга янги санани — масалан, октябрнинг учинчи якшанбасини қўйса бўлишини кўп марта айтган.

«Бизга маълум бўлишича, КДСП фракциясининг етакчиси Иса Омуркулов Жогорку Кенешга шундай ўзгартириш ва сайловни «октябрнинг учинчи якшанбасига», аниқроқ айтганда ҳозирги қонунда кўрсатилгандан бир ой олдинни тайинлаш тўғрисида расмий таклиф киритган. Кўплаган сиёсатчилар билан экспертларнинг фикрида бу сана энг қулай бўлиб саналади», — деди Ниязов.

Шу билан бирга у сайлов ноябрнинг учинчи якшанбасида ўтиши керак деган ташаббус депутатлар томонидан, унинг ичида «Ата Мекен» раҳбари Омурбек Текебаев томонидан кўтарилганини ёдга олди.

 

Парламентдаги тортишувлар

Сайлов кунини жилдириш масаласини парламент депутатлари ҳал қилишади. Жогорку Кенешда халқ вакиллари билан МСК аъзолари бу масалани муҳокама қилишди.

МСКнинг аъзоси Гулнара Журабаева масасала ҳал қилиниши кераклигини, агар шундай бўлмаса МСК «ҳукуматни узурпациялашга ёрдам берди» деган даъвога қолишини айтди.

«Биз йиғилиб, маълумотни диққат билан текшириб, позиция ишлаб чиқишимиз зарур. Мен ҳукуматни узурпациялашга ёрдам бердинг деган даъвога қолишни хоҳламайман», —деди у.

МСКнинг аъзоси Кайрат Осмоналиев депутатлар сайлов санасини «ноябрнинг учинчи якшанбасига» белгилашдан аввал 2011-йили ўйланиши керак эди деб ҳисоблайди.

«Бизнинг ҳолатга келсак, парламент вакиллари бу Конституцияга тўғри келадиган қилиб ўйланиши керак эди. Бундай бўлмади», — деди Осмоналиев.

У сўнги қарорни парламентдагилар ўзлари қабул қилишини қўшимча қилди.

Давлат органлари сайлов куни тўғрисида талашгунча, овоз беришни кейинга жилдириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда туради, масаланинг ўзи эса яна бир марта комитетларнинг йиғинида кўриб чиқилмоқда.

Агар парламент қонун лойиҳасини қўлласа сайлов октябрнинг учинчи якшанбасига тайинланиши мумкин.

Сайлов-2017

2017-йилдаги президентлик сайлови — Қирғизистон учун тарихий воқеа, овоз бериш натижасида ўлкада биринчи марта ҳукумат бир президентдан эл сайлаган бошқа президентга ўтади.

Қирғизистон мустақил бўлгандан бери бирорта ҳам сайланган президент муддати битгандан кейин хизматдан кетмаган. Биринчи президент Аскар Акаев 2005-йилнинг мартида қулатилган, кейин унинг ўрнига келган Курманбек Бакиев 2010-йилнинг апрель инқилобидан кейин ўлкадан қочиб чиққан.

2010-йили ҳукумат алмашгандан кейин Қирғизистонни бошқарган Роза Отунбаева умумий халқ томонидан сайланган эмас. 2011-йилдаги президентлик сайловигача у Муваққат ҳукумат раҳбари бўлган.

Бакиев ҳам (чапда), Акаев ҳам (ўнгда) халқ инқилобининг натижасида ҳукуматдан қулатилган.

2017-йилдаги сайловда иштирок этишларини беш номзод — депутатлар Бакит Торобаев («Онугуу-Прогресс»), Омурбек Бабанов («Республика — Ата-Журт») ва Омурбек Текебаев («Ата Мекен»), собиқ премьер-министр Темир Сариев ва сиёсатчи Адахан Мадумаров айтишган.

Ҳозирги давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев бу сайловда иштирок эта олмайди, сабаби Қирғизистонда президент олти йиллик бир муддатга сайланади.

Атамбаевнинг сиёсатда қолишини, бироқ ўринбосар эълон қилмаслигини ва парламент спикери ҳам, премьер-министр ҳам бўлмаслигини билдирган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова