«Заноза»нинг тенг ҳуқуқли ташкилотчиси Наринбек Идинов Бош прокуратуранинг иккинчи даъво аризасига дуч келди. Даъво аризасининг берилишига журналистнинг «Ложь, якобы во спасение» («Қутқармоқчи бўлган ёлғон») номли мақоласи сабаб бўлди.
Идиновга қарши даъво аризаси тўғрисида дастлаб «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида муҳолифатчи Адил Турдукулов билдирди. Идинов ўзи Kloop.kg билан бўлган суҳбатда бош прокуратура уни судга берганини тасдиқлади.
«Октябрь район судига даъво аризаси берилибди, бошқа ҳеч нарсани билмайман. Суриштирамиз. Аризага менинг 3 мартдаги мақолам сабаб бўлгани маълум. У сайтда бор, танишса бўлади», — деди «Заноза»нинг тенг ҳуқуқли тузувчиси.
Иккинчи даъво аризасига сабаб бўлган Идиновнинг мақоласи «Ложь якобы во спасение: Паппет-шоу независимости» («Қутқармоқчи бўлган ёлғон. Мустақилликнинг паппет-шоуси» ) деб номланади.
Материалда журналист Қирғизистон давлат тадбиркорлари учун ҳукуматда энг муҳими — «давлат охурига ва давлатга кўрсатилаётган ташқи ёрдамга эришиш» эканлигини ёзди.
У шунингдек, қирғиз сиёсатчиларини «ёлғон ўлдиришини» ёзади.
«Давлат эрта ўлиб кетмаса, бизнинг раҳбарларни мана шу ёлғон ўлдиради. Бизнинг давлат кун ўтган сари мустаҳкамланиб, гуллаётгани тўғрисидаги гап ҳам ёлғон. Ўлканинг шаъни ортаётгани ҳам ёлғон. Улар халқ ва давлат учун қўлидан келган барча нарсаларни амалга ошираётгани ҳам ёлғон. Агар улар чиндан ҳам шундай ишласа, давлат бюджетининг танқислиги йилдан-йилга ортмасди, ёлғон айтишмаса бу бўлмас эди», — деб айтилади матнда.
Атамбаев ОАВга қарши
Бу шу ойда Идиновга қарши берилган иккинчи даъво аризаси. 2016-йилнинг мартида бош прокурор Индира Жолдубаева «Заноза»га ва Идиновга қарши даъво аризасини берган.
У вақтда прокуратура улардан президентнинг ор-номусига доғ туширганлиги учун 3 миллион сомдан ундириб беришни талаб қилган. Бундан ташқари суд текширув битгуншча Идинов мулкини ҳибсга олган.
Биринчи даъво аризага журналистнинг 2015-йилнинг октябрида чоп этилиб, кейин ўчирилган мақоласи сабаб бўлган. Мақола «Президент берган миллионлар: аслида банкет кимнинг ҳисобидан ўтди?» деб аталган.
Мақолада президентнинг ҳайрия ишлари ва президентнинг заҳира фондининг пули вафот этган маданият ходимларининг оилаларига, ҳудудий театрларга ва ижтимоий маҳкамаларга тарқатилгани тўғрисида гап бўлган.
Атамбаев 15 мартда беш ўлканинг элчиларига ишонч ёрлиқларини топшираётиб Идиновни танқид қилган. У Идиновни «чирик» журналист деб, уни ўлкани масҳаралаётган киши қатори айблаган.
«Айрим чирик сиёсатчилар, журналист — Замира Сидикова, Бегали Наргозуев, Наринбек Идинов — сўз эркинлигини ҳимоя қиламиз, қирғиз журналистларини ҳимоя қиламиз деб, жар солиб, махсус ташкилот тузиб, ўлкани бутун дунёга масҳара қилмоқда. Булар ўзи ким?» — деган президент.
Муаллиф: Метин Жумагулов