АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Оқ уйда кабинетни эгаллайди

765

АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп махфий ахборотдан фойдаланиш имконини олади, бироқ расмий лавозимга эга бўлмайди ва маош олмайди.

Иванка Трампнинг кабинети АҚШ президенти резиденциясининг ғарбий қанотининг иккинчи қаватида бўлади.

У президентга турли масалалар бўйича маслаҳат беради. Унда Иванка Трамп расмий лавозимни эгалламайди ва маош олмайди.

«Рейтер» маълумот агентлигининг хабарига кўра, Иванка махфий ахборот ва ҳукуматнинг телефон алоқаларига жавобгар бўлади.

Президентнинг қизи расмий тадбирларга кўп иштирок этади. Ангела Меркель АҚШга расмий иш сафари билан борганда Иванка Трамп Оқ уйдаги учрашувда унинг ёнида ўтирган.

Олдин Дональд Трамп Иванканинг куёви Жаред Кушнерни ўзига катта маслаҳатчи қилиб тайинлаган. Демократлар давлат хизматларига ўз қариндошларини қўйишни таъқиқлаган қонунга таяниб, Трампни қариндошчиликка йўл қўйди деб айблашган.

Бироқ Трамп жамоаси у вақтда бу қонун Оқ уйнинг маъмуриятидаги хизматларга алоқаси йўқ эканлигини билдирган эди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: Flickr, Michael Vadon