Дача-СУликлар бошқа ерга кўчириш талаби билан митингга чиқишди

572

Дача-СУ қишлоғидаги «Боинг-747» қулаган ерда маҳаллий турғунлар митинга чиқишди. Турғунлар ҳукумат уларни кўчириб кетишини талаб қилишди.

Юк ташувчи самолёт қулаган ердаги митинга 100га яқин маҳаллийаҳоли қатнашди. Улар ўзларининг қийинчиликларига давлат эътибор қилмаётганига норози бўлишди. Митингчиларнинг асосий талаби  — уларни кўчириб кетиш.

Қишлоқнинг яшовчилари доимо устидан учиб турган самолётлар сабабли Дача-СУда яшаганлар қўрқишларини, керосиннинг хиди эса уларнинг соғлиғига зиён етказаётганини айтишди.

Ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакилининг матбуот котиби  Жилдиз Шеримбекова Kloop.kgга Дача-СУ қишлоғида самолётнинг қулашидан жабрланганлар эмас, маҳаллий аҳоли митинга чиқишганини айтди.

Ҳукуматнинг Чуй қилоятидаги мухтор вакили Бактибек Кудайбергенов ҳозир қишлоқ яшовчиларини кўчириш масаласи хал қилинмай турганини, чунки бўш ерлар йўқ эканини билдирди.

У 15 мартда премьер-министр Сооронбай Жээнбековиштирок этган йиғинда авиаҳолакат билан боғлиқ масаллар хал қилинишини айтди. У митингдагиларнинг талабини премьер-министрга етказишга ваъда берди.

ФҲМнинг матбуот хизмати вакили Элвира Шерипова Kloop.kgга ҳозирча жабрланганлар учун тўпланган пул қандай бўлиштирилиши номаълум эканини айтди. Унинг сўзига кўра, яқин орада ҳукумат комиссияси тузилиб, унга жабрланганларнинг ўзлари ҳам киради.

«Бироқ пул тўғридан-тўғри жабрлангандарнинг— яқинлари қурбон бўлгаларнинг ёки уйлари тўлиқ вайрон бўлганларнинг орасида бўлиштирилади », — деди у.

Шерипованинг айтишича, комиссия пулни бўлиштириш бўйича бача масалаларни хал қилади.

2017 йилнинг 7 мартига биноан ФҲМнинг маълумотига кўра, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ФҲМнинг махсус хизматига 95 миллион сомдан ортиқа пул тушган. Бироқ жабрланганлар ёрдам пулини олишмаган.

Юк ташувчи «Боинг-747» 16 январда Дача-СУ қишлоғидаги уйларнинг устига қулаб тушиб парчаланиб кетган. Ҳалокатдан 39 киши халок бўлган.

Муаллиф: Александра Титова