Фоторепортаж: Текебаевни қўллаган муҳолифат митинги

902

Бишкекда муҳолифатчи Омурбек Текебаевнинг тарафдорларининг навбатдаги митинги бўлди. Мтингчилар депутатни уй қамоғига чиқаришни сўрашган адвокатларнинг мурожаати бўйича суднинг қарорини кутишмоқда. Суд уни икки ойга қамоққа олиш тўғрисидаги ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Қамоққа олинган муҳолифатчи, парламентдаги “Ата Мекен”нинг депутати Омурбек Текебаевнинг тарафдорлари Бишкек шаҳар судининг олдида митингга чиқишди.

Текебаев унинг адвокатларининг мурожаатини кўриш учун судга жўнатилиши керак эди. Улар Текебаевнининг эҳтиёт чорасини қамоққа олишдан уй қамоғига алмаштиришни талаб қилишган.

Депутат Аида Салянова.
Депутат Аида Салянова.

Митинг сабабли йиғин эски Харбий суднинг биносига кўчирилди.

02

Шу сабабдан митингдагилар сиёсатчини бўшатишни талаб қилиб Ала-Тоо майдонига жўнашди.

03

Митингдагилернинг қўлида: «Текебаев — халқ президенти», «Текебаевга озодлик» ва «Президентга импичмент» деган плакатлар бўлди.

04 05 06

Норозилик акциясига  «Ата Мекен» парламент фракциясининг депутатлари Аида Салянова, Садик Шер-Нияз, Наталья Никитенко ҳамда Алмамбет Шикмаматов ҳам чиқишди.

07

08 09 10

«Агарда биз Текебаевни қамаб қўйилишига йўл қўйсак, ундан кейин ўз фикрини айтган кишининг барини қамай бошлашади. Ўлканинг иқтисоди пастлаб бормоқда. Биз фахрлана оладиган ягона муваффақиятимиз  — сўз эркинлиги », — деди Шикмаматов.

11

12
Депутат Садик Шер-Нияз.

Депутатладан ташқари, митингчиларнинг олдида фаоллар Асия Сасикбаева ва Рита Карасартова ҳам чиқишди.

«Биз бугун Текебаев учунгина йиғилганимиз йўқ. Бугун мамлакатимиз қийин танлов олдида турибди. Ё биз эл ўз фикрини айта олган мамлакатда яшаймиз, ёки одамлар думини тугиб овоз чиқармай турадиган ўлкада яшаймиз», — деди Карасартова.

13
Фаол Ондуруш Токтонасиров.

Митингга пикетларга ёлғиз чиқиб юргани билан танилган фаол Ондуруш Токтонасиров ҳам қатнашди. Унинг айтишича, ўз позициясини билдириш учун тинчлик йиғинлари етарли бўлмайди. У кескин қадамларга боришга  — очлик эълон қилишга ёки Ала-Тоо майдонида ўтириб олиб акция бошлашга тайёр эканини билдирди.

Кечки соат бешда митингдагилар майдондан чиқиб, Текебаевнинг адвокатларининг мурожаати кўриб чиқилгандан кейин эски Харбий судининг биносига боришди.

14

Митинг иштирокчиларига Чинара Жакупбекова чиқиб, суд муҳолифатчининг эҳтиёт чорасини ўзгартирмай, икки ойга қамоққа олишни кучида қолдирганини айтди. Ундан кейин митингдагилар тарқаб кетишди.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Даниль Усманов