Қирғизистоннинг Москвадаги элчилиги «Шереметьево» аэропортидаги ватандошига ёрдам беради

667

Элчиликнинг ходимлари 6 мартда уч ойдан бери Москва шаҳрининг «Шереметьево» аэропортида қизи билан яшаётган қирғизистонлик Гулкан билан учрашди. Улар Гулканга маслаҳат беришди ва унга ёрдам кўрсатиш учун қариндошини чақиришди.

Элчихонадагилар қирғизистонлик аёл Москвага Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ундан алдаб 132 минг рубль олиб кетган Далер исмли шахсни излаб келганини хабар қилишди.

Гулкан қирғиз милициясига 2016 йилнинг 26 августида ариза ёзган, лекин текширувлар натижа бермаган.

Жабрланган аёл ўзини алдаб кетган кишини ўзи мустақил топиш учун Москвага боришга қарор қилган.

Москвада Гулкан 2016 йилнинг 6 сентябрида Кунцево район прокуратурасига ариза ёзган. Қирғизистонлик аёл ва унинг қизи алдаб кетган одам топилгунча аэропортда яшаш учун қолишган.

Қирғизистонлик аёл Шереметьево аэропортининг D терминалида яшаяпти, у ерда бир қанча креслодан қизи билан яшайдиган ер қуриб олган.

Аял қариндошлари унинг вазиятини билишларини айтди. Гулканнинг ўғли Москвада ишлайди, у озиқ-овақатга пул бериб туради. Баъзида ўзи ҳам пул топгани шаҳарга чиқиб турар экан.

Унинг ўғли ёлланма ишчи  — унинг онаси ва синглиси билан бирга яшаш учун шаройити йўқ, шунинг учун Гулкан терминалда яшашга қарор қилган. Аэропорт ходимлари унинг ўша ерда юрганига қарши эмаслигини айтиб берди.

Аэропортда таксист бўлиб ишловчи қирғизистонликлар унга уйга кетиш учун билет олиб бермоқчи бўлишган, лекин Гулкан Қирғизистонга ўз пули билангина қайтиб боришини айтиб, таклифни рад қилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева