ОФК кубоги: «Дордой» меҳмонда гол киргизиб, гуруҳ босқичига чиқди

784

«Дордой» футбол клуби иккинчи саралаш доирасининг жавоб тариқасидаги ўйинида тожикларнинг “Хосилот”и билан дурранг ўйнаб, икки учрашувнинг ҳисоби бўйича (2:1) гуруҳ босқичига чиқди.

ОФК кубогининг иккинчи саралаш доирасининг жавоб тариқасидаги ўйини “Дордой” ва “Хосилот”нинг ўртасида дурранг билан 1:1 ҳисобида якунланди.

Пойтахтнинг клуби тезлик билан гол киритиб, биринчи таймнинг аввалида олдига чиқиб олдию Учрашувнинг 7-дақиқасида бурчакдан рақибининг жарима майдонига “Дордой”нинг ярим ҳимоячиси Анатолий Власичев тўп тепиб, Ислам Шамшиев эса тўпни дарвозанинг ўнг томонига йўналтириб тепди — 1:0.

Бу гол бусиз ҳам шиддатли ўйин кўрсатаётган “Дордой”нинг ишончини ошириб, жамоа қайтадан “Хосилот”нинг дарвозасига ҳужумга отланди. Биринчи матчнинг асосий қаҳрамонлари  — Алишер Азизов билан Авазбек Откеев яхши ўйин кўрсатишди.

Лекин қирғизистонликларнинг харакати иккинчи голни олиб келмади  ва жамоа танаффусга “Дордой”нинг фойдасига 16:0 ҳисобида чиқишди. .

Иккинчи тайм бошида тожик футболчилари бир гол киргизиши жуда зарур эканини тушуниб, қаттиқ харакат қилишди. 47-дақиқада улар ҳисобни тенглашга яқин келишди, лекин Валерий Кашуба тожикларга гол киргизмай жамоани сақлаб қолди.

Таймнинг қолган вақтида “Ҳосилот” ўйинни ўз фойдасига хал қилишга харкат қилди. Тожикистон клубининг футболчилари пойтахт клубининг дарвозасига қайта-қайта ҳужум уюштиришди. Лекин улар қўшимча муддат ичида гол киргизишга эришди.

Ўйиннинг 92-дақиқасида Хасан Мухаммаджоний сакраб келиб қирғизистонликларнинг дарвозасига тўп тепти, бу сафар Кашуба ҳеч қандай ёрдам қилолгани йўқ  — 1:1.

Қайта яна гол киргизишга “Хосилот”нинг вақти етмай қолди. ОФК кубогининг иккинчи саралаш доирасининг жавоб тариқасидаги ўйини Бишкекнинг “Дордой”и билан Пархарнинг “Хосилоти” ўртасида 1:1 ҳисобида дурранг билан якунланди.

«Хосилот» 1 – 1 «Дордой»
7’ Ислам Шамшиев («Дордой»)
92’ Хасан Мухаммаджони («Хосилот»)

Икки ўйиннинг ҳисоби бўйича  (2:1) ғалабага «Дордой» эришиб, ОФК кубогининг — нуфуз жиҳатидан Осиёдаги иккинчи клуб турнирининг гуруҳ босқичига йўлланма олди.

D гуруҳида пойтахт клубини уч давлат чемпионлари  — «Истиқлол» (Тожикистан), «Олтн Аср» (Туркманистон) ҳамда ўтган йилги Қирғизистон чемпионатининг ғолиби  — Ўшнинг «Алай» жамоаси кутиб турибди.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: ФК «Дордой»