«Ата Мекен» фракциясининг депутати Алмамбет Шикмаматовни Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетидан сўроқ бошлангач тўққиз соат ўтиб қўйиб юборилди. Шикмаматов сўроқ бераётган вақтда МХДКнинг биносининг олдида “сиёсий оппонентларга ҳукуматнинг босимига” қарши митинг бўлди.
Шикмаматов МХДКнинг биносида эрталабки соат 11дан 19:50га қадар қўлга олинган. Бу вақт оралиғида депутатнинг бўшатилишини талаб қилган митинг ўтди.
У қўллаб келганларнинг барига миннатдорчилик билдирди.
Шикмаматовнинг партиядошлари — Садик Шер-Нияз билан Аида Салянова — фракция депутаттарига қарши қўзғалган жиноий ишларнинг “сиёсий таъқиб” деб аташди.
Уюштирувчиларнинг айтишича, митингнинг мақсади Шикмаматовни қўллаш эмас, ҳукумат тарафидан “сиёсий оппонентларга босим ўтказиш”га қарши туриш.
Шикмаматовга қарши “Вазифасини суистеъмол қилиш” ҳамда “Порахўрлик” моддалари бўйича 17 февралда жиноий иш қўзғалган.
Депутат 2011 йили хизмат автомобилларини сотиб олиш тўғрисида “сохта шартномаларни” тузганликда айбланмоқда.
Бош прокуратура Шикмаматов Ҳисоб палатасининг аудитори бўлиб турганда хизмат автомобиллари тендердан кейин сотиб олингани тўғрисида ҳужжатларни тузган деб ҳисоблайди. Бош прокуратуранинг таҳминича, Ҳисоблаш палатаси чинакам тендер ўтказмаган.
Шикмаматов ўзи аёли ростдан ҳам автомобил сотганини, лекин Ҳисоблаш палатасига эмас, кейин тендердан ғолиб чиққан ҳусусий фирмага сотганини айтди.
«Улар автомобилларни ўзлари қўйган нарх билан сотишган. Бизга унинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳисоблаш палатаси бу автомобилни ҳозиргача фойдаланиб келади. Унинг вазияти яхши», — деган у «Заноза» нашрига.
Алмамбет Шикмаматов — охирги йили президент Алмазбек Атамбаевни қаттиқ танқид қилган «Ата Мекен» фракциясининг уч муҳолифатчи депутатидан бири.
Муаллифлар: Регина Им, Анна Капушенко.
Видео: Эдил Байызбеков, Арсений Мамашев, Нуржамал Жанибекова.
Трансляция режиссёри: Азат Рузиев.