Қадамжой: Бензин ташувчи автомобил аёлни уриб кетиб, ортидан “Тико” билан тўқнашиб кетди. Икки киши халок бўлди.

633

Баткен вилоятининг Қадамжой шаҳрида бензин ташувчи автомобил сабабли икки киши халок бўлди. Автомобилнинг тормози ишламай қолиб, бир аёлни уриб, сўнг “Тико”га урилиб, икки кишининг вафотига сабаб бўлган.

Фалокат 24 февралда Баткен вилоятининг Қадамжой шаҳрида Ўш-Баткен-Исфана йўлининг 126-километрида юз берди.

Тормози ишламай қолган бензин ташувчи автомоби
Тормози ишламай қолган бензин ташувчи автомоби

ФҲМнинг билдирувига кўра, бензин ташуви автомобил аввал йўловчилар йўлидан кетаётган аёлни уриб кетиб, у ҳалок бўлган. Ундан кейин «Дэу Тико» енгил автомобили билан тўқнашиб, унинг ҳайдовчиси ҳам жон берган.

Илк маълумотларга кўра, йўл халокатига бензин ташувчи автообил ҳайдовчиси айбдор. Чунки унинг автомобилининг тормози ишламай қолган.

«Дэу Тико», ҳайдовчиси жон берган.
«Дэу Тико», ҳайдовчиси жон берган.

Бу  февраль ойида йўлнинг айни қисмида бензин ташувчи автомобил иштирокидаги иккинчи ҳалокат. Февралнинг бошида ҳам бензин ташувчи автомобилнинг ҳайдовчиси бошқарувнинг қўлдан чиқариб, қурилиш борётган уйга урилиб, вайрон қилган.

Автомобилнинг ичидаги уч киши енгил жароҳат олиб касалхонага етказилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева