Консерва ва макарон: Қор босган Оқ-тош қишлоғининг яшовчилари гуманитар ёрдам олишди

753

Жалолобод вилоятининг Чотқол райони Оқ-тош қишлоғининг яшовчилари ФҲМ етказган гуманитар ёрдамни олишганини тасдиқлашди. Озиқ-овқат ва шифердан иборат инсонпарварлик юки қор қалин ёққандан сўнг маҳаллий яшовчиларга бир ҳафтадан сўнг етказилган.

Оқ-Тош қишлоғининг яшовчиси Жанарбек Рисдоолотов Kloop.kg билан бўлган суҳбатда қишлоқликлар гуманитар ёрдамни 22 февралда олишганини хабар қилди.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги Оқ-Тош яшовчиларига бир тоннадан ортиқ юк етказишди:

консерваланган гўшт — 300 кг;

макарон — 600 кг;

чой — 108 кг.

Гуманитар ёрдамга гигиена воситалари — совун, шампунь, тиш пастаси ва кир ювиш кукуни солинган 60 қутича киради.

Биринчи навбатда фойдаланувчи буюмларга қўшимча мақсадида ФҲМ қишлоқликларга 300 тўшак, 120 чака, 120 чодир, 60 қути ошхона анжомлари ва 120 канистр тарқатади.

Чотқол қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Бакит Исабеков вазият йўлга солинаётганини айтди.

«Ҳозир қишлоқда қорнинг қалинлиги икки метрча бор, бироқ йўл очиқ, об-ҳаво очиқ, ижтимоий тармоқ орқали айтишаётгани тўғрисида хавотирга тушишмоқда. Озиқ-овқат кам, бироқ бугун кечда савдо расталари товарларга тўлдирилиши керак», — деди Исабеков.

Оқ-Тош қишлоғида қор 13-февралдан 19-февралгача бир ҳафта тинмай ёққан — сутка сайин ярим метр қор ёққан. Қорнинг қалинлиги сабабли қишлоқдан чиқишнинг имкони бўлмай қолган.

Қишлоқ яшовчиси Жанарбек Рисдоолотов «Фэйсбук»ка қишлоқда ҳамма нарса қор остида қолгани тўғрисида видео чиқарган. Ўз видеосида Рисдоолотов ФҲМ билан Қирғизистон халқидан ёрдам сўраб мурожаат қилган. Kloop.kg билан бўлган суҳбатда у қишлоқнинг дўконларида озиқ-овқат қолмаганини, 200 турғуннинг озиқ-овқати тугаганини айтган.

«Дўконларимизда унгина қолди. Бироқ фақат ун ермидик? Шу сабабли қишлоқликлар Қирғизистон халқига ва бизнинг ҳукуматга ёрдам сўраб мурожаат қилишмоқда», — деган у.

ФҲМнинг матбуот хизмати билдиришича, гуманитар ёрдам Чотқол районига 17-февралда — фавқулотда ҳолат тизими киритилган куннинг эртасига етказилиши керак эди. Бироқ юк ортилган машиналар «бўрон сабабали» йўлда қолган.

«Чапчима довонида бўрон бўлиб, йўл кўринмай, қор кўчкиси хавфи юзага келган. ҚР ФҲМнинг министрнинг ўринбосари Равшан Рисбаев раҳбарлик қилган тезкор гуруҳ қайта бурилишига тўғри келди. Гуманитар ёрдам ортилган автомашиналар вақтинча тўхтатилди», — деб билдирган ФҲМ.

Муаллиф: Акилай Каримова