Баткеннинг админстратив марказини янги ерга кўчиришмоқчи

661

Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Абиш Халмурзаев Боткен шаҳрининг маъмурий марказини ва ижтимоий объектларини қўшни Қора-Булоқ қишлоғига кўчиришни режалаштирилаётганини билдирди. Кўчириш зарурлигини «аҳолиниинг жуда зичлиги» ва «шаҳар объектларининг торлиги» билан тушунтирмоқда.

Халмурзаев Kloop.kgга, район кенгашининг депутатлари Қора-Булоқ қишлоғининг 100 гектар ерини шаҳарнинг янги ижтимоий объектларини қуриш учун ва маъмурий марказни кўчириш мақсадида бўлишларини айтди.

Karta

«Ўтган йили депутатлар ташаббусни қўллаб, ерни бўлиб беришди. […] Шаҳар ўсмоқда. Боткенни кенгайтириш зарурати аллақачон пайдо бўлган», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, Қора-Булоқ қишлоғининг ери шаҳарга мос, сабаби у сувга яқин жойлашган.

У ҳозир янги шаҳарнинг бош режаси йўқ эканлигини, шу сабабли қуриладиган объектларнинг номи, сони ва турлари тўғрисидаги масалалар ҳал қилинмаганини қўшимча қилди.

«Ҳозирча бош режа йўқ, биз аниқ ҳеч нарса айтомаймиз. Шҳарнинг янги ҳудудининг расмий режаси бўлганда барчаси аниқ бўлади. […] Биринчи навбатда қараладиган масалалар йўллар ва канализациялар каби бошқа коммуникациялар бўлади», — деди у.

Боткендаги вакил янги шаҳарни қурадиган аниқ муддатни айтолмади, бироқ «кўп йил керак» деган тахминини айтди.

«Ўзингиз ҳам тушунсангиз керак, бу кўп меҳнатни талаб қилган иш, бир кунда битмайди. Йиллар керак бўлади», — деди у.

Боткенликлар шаҳарнинг янги ижтимоий объектларини кўчириш ғоясини «ақлга сиғмаган» нарса қатори кўришади. Фаол Дилшод Мавлонов шаҳар торайиб бораётганини, сабаби аҳоли кўпайиб кетаётганини тан олди.

Kloop.kg билан бўлган суҳбатда у агар ер хусусий шахсларга берилса, уйларни қуришни ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳисобидан янги ер бера бошлашлигини айтди.

«Ҳозир чиндан ҳам шундай бўлмоқда. Элда ер олишга пул бор, бироқ ернинг ўзи етарли эмас. Агар шундай мухтож бўлган яшовчиларга ер берилса, балки янги аҳоли пункти пайдо бўлармиди», — дейди у.

Бироқ унинг сўзларига кўра, ижтимоий  объектларнинг, йўлларнинг ва коммуникацияларнинг қурилишини тасаввур қилиш мумкин эмас, сабаби бунинг учун катта маблағ керак, бундай маблағ давлат ғазнасида йўқ. Насия берувчиларнинг ва ҳомийлар ҳисобидан шаҳар қуриш мумкин эмас.

«Масалан, бир бино қуриш учун миллионлаган маблағ талаб қилинади. Бу ерда эса йўллар ва кўплаган объектлари бор бутун бир шаҳар тўғрисида сўз бўляпди. Бундай шаҳарни қуриш учун қанча вақт кетишини билмайман. Беш-ўн йилда битмаса керак. […] Ҳомийлар аниқ бир масалани ҳал қилаётиб ҳаммасини ҳал қила олишмайди. Кейин эса насия берганларга қарзни қайтариб бериш керак бўлади», — деди у.

Боткен шаҳри Боткен вилоятининг маркази бўлиб саналади. У 1999-йили Боткен вилояти ташкил қилингандан сўнг 2000-йили асос солинган. Шаҳарда 25 мингдан ортиқ киши яшайди. Шаҳарнинг умумий майдони тахминан беш минг гектар.

Муаллиф: Акилай Каримова