Ҳукумат: Қирғизистон Белконга 16,5 миллион доллар тўлаб беришга мажбур эмас

636

Париж апелляция суди Қирғизистон латвиялик тадбиркор Валерий Белоконга 16,5 миллион доллар тўлаб бериши кераклиги тўғрисидаги арбитраж судининг қарорини бекор қилди. Қирғизистон билан «Манас Банк»нинг соҳиби Белоконнинг ўртасидаги иш беш ярим йилга чўзилган.

Ҳукуматнинг суд вакиллигининг маркази Қирғизистон Белоконга 16,5 миллион доллар тўлаб беришга мажбур эмас деб ҳукм чиқарган Парижнинг апелляция судининг қарори тўғрисида хабар қилди. Бу маблағни Белокон унга тегишли бўлган «Манас Банк» Қирғизистон мажбуран тортиб олгани учун компенсация тарзида талаб қилган.

Суд Белокон асослаган «Манас Банк» «ноқонуний даромадни ювиш билан шуғулланган» деб ҳукм чиқарди.

«”Инсан Банк”ни (“Манас Банк”нинг эски номи) Белокон давлатдаги ноқонуний даромадни ювиш амалини ривожлантириш учун сотиб олган. Унинг ҳукуматдагилар билан бўлган яқин алоқаси унинг фаолиятига ҳақиқий назоратнинг бўлмаслигини таъминлаган», — деб айтилади суднинг қарорида.

Суд 2008 йили «Манас Банк»нинг айлантирган маблағи Қирғизистон ИДОсининг кўп бўлганлигидан шубҳаланди.

«Ривожланаётган давлатда оддий банк ишлари билан бу қадар қисқа муддат ичида [“Манас Банк” каби] чақмоқдек тез муваффақаиятга эришиш мумкин эмас », — деб тушунтирди суд ўз қарорини.

Шунингдек  суд Белокон энди Қирғизистонга юридик харажат учун 300 минг евро тўлаб бериши кераклигига қарор чиқарган.

2014 йили Париждаги халқаро арбитраж суди Қирғизистонни Белоконга 15 миллион доллар тўлаб беришга масъул қилинб, шундан кейингина ҳукумат  «Манас Банк» акцияларининг 100 фоизини олиши мумкин деб қарор чиқарган.

Шундан сўнг Қирғизистон апелляция судига илтимос жўнатиб, аввалги қарорни бекор қилишни талаб қилган.

Валерий Белокон Қирғизистонда ҳукуматдан ағдарилган президент Қурманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг хамкорларидан бири сифатида таниқли. У 2007 йилдан бери «Манас Банк» асосчиси ҳамда соҳиби бўлиб ҳисобланади. .

2010 йилнинг апрелида Бакиев ҳукуматдан қулатилгандан сўнг банкда консервация режими  — давлат органининг банкни мажбурловчи назорати ўрнатилган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова