Қирғизистоннинг махсус хизматлари террорчиликка интернет орқали жалб қилганларни аниқлашни ўрганишади

585

МДҲнинг Террорга қарши маркази Қирғизистоннинг махсус хизматларига ижтимоий тармоқлардан одамларни террорчиликка тортганларни ҳамда халқаро террор ташкилотларини аниқлаб чиқишни ўргатади.

Ўқувни МДҲнинг Террорга қарши маркази олти ўлканинг: Қирғизистоннинг, Тожикистоннинг, Арманистоннинг, Қозоғистон, Белоруснинг ва Россиянинг махсус хизматлари учун олиб боради.

МДҲнинг Террорга қарши марказининг етакчиси  Андрей Новиков махсус хизматларнинг қўшма фаолияти Марказий Осиё ўлкаларида аҳолини террор ташкилотларига тортишни тўхтатишга ёрдам беришини айтди.

«Биз халқаро террор ташкилотларнинг ижтимоий тармоқлар ва Марказий Осиё давлатларига жўнатилган махсус вакиллар орқали элни тортиш харакатларини топиб чиқиб, тўхтатиш бўйича келишилган ишларнинг алгоритмларига ўргатишни мақсад қилмоқдамиз », — деди у.

Террорга қарши марказнинг билдиришига кўра, унинг маълумот баъзасида экстремизм ва террорчиликка тарғиб қилувчи 1,5 миллиондан ортиқ ресурс бор.

Давлатлар маълумот алмашиш ҳамда ахборот базаларини бириктириш орқали ўзларининг махсус хизматларининг ишини яхшилашни мақсад қилишмоқда.

Машғулот майнинг сўнгида бошланиб, 2017 йилнинг июнида Тожикистонда якунланади.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева