Депутат Икрамов жума намозининг вақтини узайтиришни сўрамоқда

603

«Онугуу-Прогресс» фракциясининг депутати Тазабек Икрамов жума намози учун танаффус вақтини узайтириш масаласини қайтадан кўтарди. У бу ҳақдаги қонун лойиҳасини 2016 йили таклиф қилган, бироқ ўшанда депутатлар қарши овоз беришган.

16 февралдаги парламент йиғинида Икрамов бошқа депутатларни бу қонун лойиҳасини қўллаш кераклигини, чунки бу йил “Иймон йили” бўлгани боис “тўғри қонунларни тезлатиш керак” эканини айтиб, кўнидиришга уринди.

«Масжидда ёмон нарса ўргатилмайди», — деди депутат. У жума намоз вақтини узайтриш илтимоси билан унга оддий фуқаролар мурожаат қилаётганини айтди.

Аввал депутат Ирина Карамушкина амалдорлар иш вақтида кабинетини ёпиб қўйиб намозга кетишгандина норози бўлган.  Шунинг учун собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаровнинг ўғли Руслан Бекназаров бу депутатнинг мандатидан ажратиш мақсадида «Фэйсбук»да қўл тўплай бошлаган.

Кичик Бекназаровнинг фикрича, диний ибодатларга қарши чиққан депутат парламентда ўтиришга ҳақсиз.

2016 йили депутатларнинг кўпчилиги ҳам бу қонун лойиҳасига қарши чиқишган.

Ўша вақтда собиқ муфтий  Чубак Жалилов қонун лойиҳасига қарши чиққанларни “дин душманлари” деб атаган.

У жума намознинг вақтини узайтиришга варши чиққанларнинг исм шарифи  “аллоҳида базада сақланиши керак” деган. Бундан ташқари, Жалилов уларга “учраганда қўл бермаслигини ва жанозасига бормаслигини” айтган.

Жума намознинг вақтини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг ташаббусчиси айни депутат Икрамов бўлган. У динга эътиқод қилувчилар тушлик вақтида диний ибодатини амалга ошириши учун Меҳнат кодексига тузатишлар киргизишни таклиф қилган.

Сурат: ЖК сайти
Сурат: ЖК сайти

Шунингдек қонун лойиҳасини 2010 йили депутат Торобай Зулпукаров ҳам киргизган. У Қирғизистонда “аҳолининг 80 фоизи мусулмонлар” бўлганидан жума намознинг вақтини узайтириш зарур эканини айтган.

Ўша йилнинг ўзида  депутат Акилбек Жапаров намозга сарфланувчи вақтни депутатлар учунгина икки соатга узайтиришни таклиф қилган.

Депутатлардан  кўпчилиги у вақтда бундай ташаббусга қарши чиққан. Уларнинг орасида Ирина Карамушкина ҳам бўлган.

Қонун лойиҳасига ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам қарши чиқиб, уни ўлканинг дунёвий йўналишига қарши деб ҳиcоблашган.

Муаллиф: Айдай Иркебаева