Тожикистон қор кўчкиси билан курашиш учун қўшнилардан ёрдам сўради

640

Тожикистонда 40дан ортиқ қор кўчки бўлиб, инсон ўлимига олиб келган ҳолатлар ҳам бўлди. Одамлар эвакуация қилиниб, йўллар тўсилди. Тожикистоннинг ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) қўшни ўлкаларга қор кўчки оқибатларини бартараф қилиш бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Тожикиситоннинг ТИМи элчиликларга ва халқаро ташкилотларга қор кўчки оқибатларини бартараф қилиш бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилди.

«Биринчи навбатда тегишли техника ва ускуналар, қурилиш материаллари, тиббий жиҳозлар, дори-дармонлар кўчки ва сел тўсиқлари ва шунингдек соҳилни мустаҳкамлаш ишларига сарфланади», — дейилади ТИМнинг билдирувида.

Фото: Asia-Plus
Фото: Asia-Plus

Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида қорнинг кўп ёғиши сабабли оммавий қор кўчқилари бўлган. Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги (ФҲВ) камида етти одамни ҳалок бўлганини билдирмоқда — ҳаммаси йўлда кетаётиб қор кўчкиси остида қолган ҳайдовчилар.

http://

«Настоящее время» сайти саккиз одамни ҳалок бўлганини хабар қилди.

ФҲМнинг мутахассислари қор кўчкиси бўлган жойда қорни кураш ишларини давом эттиришмоқда. Улар табиий офат сабабли қурбонлар бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Қор кўчкиси ўлканинг турли ҳудудларидаги йўлларда бўлган: Душанбе-Хўданд, Душанбе-Жергетал, Хорог-Ишкашим ва Хорог-Дарваз. Ҳозирда кўчки хавфи сабабли ДушанбеХўжанд йўлининг 54- 71-километри ёпиқ.

Фото: Asia-Plus
Фото: Asia-Plus

«Авеста» тожик маълумот агентлиги хабарига кўра, автойўлни қордан тозалаш учун Innovative Road Solutions (IRS) йўл хизмати компанияси олти техника ажратиб берган. Жойларда фавқулотда вазиятларни йўлга солиш учун махсус штаблар ишламоқда.

Фото: Asia-Plus
Фото: Asia-Plus

Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида йирик қор кўчкиси январь ойида бўлган. Унда Душанбе-Хўжанд трассасининг 800га яқин йўловчиси, 50 автомашина ва 150 енгил машина эвакуация қилинган.

Қорнинг қалинлиги айрим ҳудудларда ўн метргача етиб, йўлни тозалашда қийинчиликлар юзага келмоқда.

Муаллиф: Александра Титова

Фото: Asia-Plus
Видео: Настоящее время