Қирғизистон онкология касалликлари учун изчил тезлатгич олади. Бироқ бу нима?

865

Деярли тўққиз ой давомида Қирғизистонда онкологик касалликлар учун изчил катализатор сотиб олишга маблағ йиғилиб, бу иш якунланиш арафасида. Бироқ балки сизлар буни нима эканлигини ва шунчали аҳамиятли эканлигини билмаслигингиз мумкин.

1 Нима тўғрисида сўз бўлмоқда?

2016-йилнинг май ойида «Ёрдам бериш қулай» ҳайрия жамғармаси онкологик касалликлар учун изчил катализатор сотиб олишга пул йиға бошлашган. Бугун Қирғизистон бўйича ишлаётган биргина ускуна бор, ундан ҳар куни 200 киши фойдаланади, бу эса олти миллион халқи бор ўлка учун етарли эмас.

Изчил катализатор — қиммат қурилма. Давлатда уни олишга маблағ йўқ, у ўрта ҳисоб билан 3,5 миллион доллар туради.

«Ёрдам берган қулай» жамғармасининг ташкилотчиси Динара Аляева агарда ҳар бир қирғизистонлик фуқаро ускуна учун бир доллардан берса бу минглаган умрларни сақлаб қолишини айтган.

Бироқ тўққиз ой давомида халқдан пул йиғишнинг натижасида керакли сумма йиғилмаган.

2Бу қандай ускуна?

Биз изчил катализаторнинг физик томондан таҳлил қилмай, тиббий хусусиятига ўтайлик.

Изчил зарралар тезлаткичи — бу одамнинг суяк ҳужайраларига иложи борича оз зарар қилиб, ўсма ҳужайралир билан курашувчи ускуна.

Америкалик Гордон Айзекс исмли бола изчил тезлаткич ёрдами билан даволанган биринчи одам. Бу 1953-йил эди. Сурат: Ўсмани текшириш миллий институти, АҚШ.
Америкалик Гордон Айзекс исмли бола изчил тезлаткич ёрдами билан даволанган биринчи одам. Бу 1953-йил эди. Сурат: Ўсмани текшириш миллий институти, АҚШ.

Радиотерапия учун фойдаланилган эски ускуналарнинг қўшимча зарари жуда кўп бўлган.

Ҳозирги изчил тезлаткичларнинг кўпчилиги компьютер билан бошқарилади, у қаерга нурнинг оқимини юбориш керак эканлигини аниқ ҳисоблаб айтиб бера олади.

Изчил катализаторнинг ўзгачалиги — у нурга ўсма шишигининг формасини олишга йўл беришида. Шу сабабли ўсма ҳужайраларини йўқ қилиб, атрофидаги соғ ҳужайралар қолади.

3Қирғизистонга қанча тезлаткич керак?

Мутахассислар олти миллион аҳолиси бор Қирғизистонга 20га яқин изчил тезлаткич керак деб ҳисоблашади.

Ҳозир миллий онкология марказида бир изчил катализатор бор, унинг ишлагани 30 йилга яқинлашиб қолган. У эскириб, ярим-ёрти ишлайди, шу сабабли чуқур ўсмаларни даволаш учун ундан фойдаланиш мумкин эмас.

Қирғизистонга 2008-йили совға қилинган «Terabalt» номли яна бир изчил катализатор уч марта кўп босим билан ишлаб келмоқда, бунинг натижасида ишдан чиққан ҳоллар кўп. Ускунани техник таъмирига маблағ ажратилмайди. Шу сабабли шифокорлар ўзлари таъмирлашга мажбур.

Натижада бу ускуна энди аниқ ишламай, соғ органларга ҳам зиён қилмоқда.

4Пул қандай йиғилган?

Изчил тезлаткичга пул йиғиш акцияси 2016-йилнинг май ойида бошланган. Тўққиз ой ичида қирғизистонликлар 4 миллион 322 минг сом йиғишга эришди.

Агар пул йиғиш мана шундай суст давом этадиган бўлса, мазкур ускунани 40 йилдан кейин сотиб олса бўлади.

http://

5Пул беришга ким ваъда берган ва натижада кимиси берди?

Давлат ходимларининг ичидан бир кунлик маошини Жогорку Кенешнинг депутатлари, «Бишкек иссиқлик марказининг» ходимлари, Қирғизистон урологлари ўтказиб беришди.

«Қизил ярим ой» пул тўплаш учун марафон уюштириб, Бишкекнинг ширинлик компанияларининг бири эса энг катта торт ясаб, ундан тушган маблағни мазкур ускунага сарфлади. «Тумар» раққослар гуруҳи ҳам четда қолмади.

«Кыргызстан» тижорий банки ва халқаро «Манас» ҳаво майдони маблағ ажратишди. Бишкекда фаоллар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларнинг кечасини уюштириб, ундан тушган пулни қурилмани сотиб олишга сарфлашди.

Бироқ буларнинг барчаси етмади.

Натижада «Мол Булак» кичик кредит компаниясининг бош директори Бобур Тўлбаев тезлаткични сотиб олишга инвестор топиб, уни Қирғизистонга етказиб келишга ваъда берди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Асосий сурат иллюстратив тарзда.