Қирғизистон билан Қозоғистон чегарасида жойлашган «Кордай» ўтказиш пункти аввал режаланган қайта қуриш ишлари учун етти ойга ёпилиши мумкин. Қирғизистон чегара хизмати бу масала кўриб чиқилаётганини билдирди.
«Кордай»нинг ёпилиши тўғрисидаги маълумотни биринчилардан бўлиб Қозоғистон газеталаридан бири билдирди. Газетанинг маълумотига кўра, қирғиз-қозоқ чегарасидаги энг аҳамиятли ўтказиш пунктини қайта қуриш ишлари 2017-йилнинг февралидан августигача амалга оширилади.
Бироқ Қирғизистон чегара хизмати «Кордай» ўтказмани вақтинча ёпилиши тўғрисида хабар олмаганини билдирди.
Маҳкаманинг матбуот хизматининг вакили Сажира Чоколоева бу ўтказиш пунктининг ёпилиш масаласи «кўриб чиқилаётганини» айтди.
«Расмий қарор ҳозирча чиқмади, ўтказиш пункти штат режимида ишламоқда», — деди у.
2016-йилнинг сентябрь ойида Қозоғистон ҳукумати ўз томонидан ўтказиш пунктини кенгайтиришини билдирган. Бу режалар тўғрисида ҳақиқатчи Кубат Оторбаев қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтишда аҳолини қандай оғир шароитларда бўлганини тасвирга олгандан кейин айтилган.
30-августда Оторбаев ўзининг қозоқ ҳамкасбига хат жўнатиб, темир йўлак чегара пунктларини стандартларга мос эмаслигига эътибор қаратишни илтимо қилди.
Қозоқ ҳақиқатчиси Аскар Шакиров унинг маҳкамаси кузатув ўтказганини билдириб, чегарадан ўтиш шартлари «эл кўп бўлган мавсумда жуда ноқулай» эканлигини тан олган. У ўз давлатига чегарани кенгайтиришни таклиф қилган.
Шунингдек у Қирғизистон ҳукумати чегарани ўз томонидаги йўлакнинг ҳолатини яхшилашни талаб қилган.
«Кордай» ўтказиш пункти - қирғиз-қозоқ чегарасида энг нуфузлиси. У асосан Қирғизистон билан Қозоғистонни катта шаҳарлари бўлган Бишкек билан Олмота орасида саёҳат қилувчилар томонидан фойдаланилади. Ёз фаслида мазкур пункт Иссиқ-кўлга борадиган қозоқ сайёҳлари томонидан фойдаланилади.
Муаллиф: Александра Титова