Юк ташувчи самолёт «Манас» аэропорти ёнидаги уйларга қулаб, 30дан ортиқ киши халок бўлди

900

«Манас» ҳаво майдонига ёнилғи модда қуйиш учун қўнишга улгурмай, Туркиянинг юк ташувчи самолёти яқин қишлоқдаги уйлар устига 16 январь куни эрталаб қулаган. Сўнги маълумотларга кўра, камида 33 киши қурбон бўлиб, орасида тўрт нафар экипаж аъзоси ҳам бор.

Қурбон бўлганларнинг кўпчилиги Бишкекдан 30 чақирим шимолда жойлашган «Манас» ҳаво майдонининг учиш-қўниш қисмининг ғарбидаги дачалик қишлоғининг яшовчилари.

Дастлабки маълумотларга кўра, учувчилар биринчи келганда самолётни қўндиролмай, иккинчи айланмага чиқишга қарор қилишган, бироқ кўтарилаётганда ҳаво майдонининг қурилишларидан бирига тегиб кетиб, қулаб тушган.

TK6491_Crash_1
Қулаб тушган самолётнинг двигатели. Сурат: Тилек Бейшенали ўғли/Kloop.kg

 

Воқеа Бишкек вақти бўйича тахминан эрталабки 7:30да бўлган.

Ўрта ҳисоб билан бир гектар майдонга сачраган самолётнинг бўлаклари турли маълумотлар бўйича 23дан 30гача уйга зарар келтирган.

Қурбон бўлган 33 кишининг ичидан ўнга яқини ёш болалар. Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари экипаж аъзолари. Ҳалок бўлганларнинг сони кечгача яна аниқланади. Бишкек касалхоналарга турли даражада яраланган 11 одам ётқизилган.

Маҳаллий яшовчилар, шунингдек яқин қишлоқнинг яшовчилари самолёт қулаган жойга йиғилишди. Сурат: Тилек Бейшенали ўғли/Kloop.kg
Маҳаллий яшовчилар, шунингдек яқин қишлоқнинг яшовчилари самолёт қулаган жойга йиғилишди. Сурат: Тилек Бейшенали ўғли/Kloop.kg

Учувчиларнинг бири «Манас» ҳаво майдонинг тиббий пунктига етказилган, бироқ кейинчалик Бишкек касалхонларидан бирида вафот этган.

Самолёт MyCargo Airlines (ACT Airlines деган ном билан ҳам машҳур) авиакомпаниясига тегишли бўлган, бироқ уни «Турк ҳаво йўллари» ижарага олган.

«Манас» ҳаво майдонидан учадиган эрталабки рейсларнинг барчаси кейинга қолдирилди, кўпчилигининг муддати номаълум.

Қутқарувчилар самолёт қулаган жойда иш олиб боришмоқда. Сурат: Регина Им/Kloop.kg
Қутқарувчилар самолёт қулаган жойда иш олиб боришмоқда. Сурат: Регина Им/Kloop.kg

MyCargo Airlines компанияси қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, самолётнинг қулаб тушиш сабаблари ақин орада аниқланишини билдирди.

Ҳозирда тасдиқланмаган тахмин бўйича самолёт учувчиларнинг йўл қўйган хатоликлари сабабли қулаган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг вице-премьер-министри Мухаммедкалий Абулгазиев билдирди.

Бошқа версия бўйича фалокатга қалин туман ва атрофнинг яхши кўринмаганлиги сабаб бўлган.

Муаллиф: Анна Капушенко