Туркия: Полиция Марказий Осиёдан борган муҳожирларни текширишни кучайтирди

745

Истанбулнинг марказий Осиёдан борганлар кўп яшаган Зейтинбурну ва Аксарай районларида полиция текшируви кучайди. Полиция мухожирларни Истанбулдаги «Reina»  клубида 31-декабрда террористик ҳужум бўлгандан кейин текшира бошлади. Клубнинг 39 харидорини ўлдиришда қирғизистонлик ёки ўзбекистонлик фуқаролар гумон қилинмоқла.

Истанбулнинг «Reina» тунги клубидаги фожиадан кейин турк полицияси  Зейтинбурну ап Аксарай районларида текширув кучайтирилди. Марказий Осиёдан борган мухожирларнинг ҳужжатлари текширилиб, шахси аниқланмоқда.

Зейтинбурнуда Марказий Осиё республикаларидан борган мухожирлардан ташқари Туркиянинг Ван провинциясидан келган қирғизлар ҳам яшайди. Уларнинг барчаси помирлик қирғизларнинг авлодлари ва Туркия фуқаролари бўлиб ҳисобланади.

Туркларнинг Hurriyet нашри гумондор кишини излаган турк полицияси Зейтинбурну ва Аксарай районларида камида тўққиз манзилни текшириб чиққанини ёзди. Бир неча киши қўлга олинган.

Турк нашрларининг маълумотига кўра, Истанбулдаги тунги клубга ҳужум қилиш бўйича гумон билан 16 киши қўлга олинди, бироқ уларнинг фуқаролиги аниқланмаган.

Террор ҳужумда гумондор қатори сўнги марта қирғизистонлик Яхё Машрапов ҳисобланган. Унинг паспортидаги расми Истанбул полициясидаги маълумот манбаига таниш билан турк ва дунё ОАВларида эълон қилинган. Бироқ бу янгилик ёлғон бўлиб чиқди.

Чапда – Истанбулдаги террористик ҳужумдаги гумондор. Ўнгда - Яхё Машрапов.
Чапда – Истанбулдаги террористик ҳужумдаги гумондор. Ўнгда - Яхё Машрапов.

Яхё Машрапов қирғиз журналистлари билан боғланиб, турк журналистларининг даъволарини инкор қилди. Қирғизистонликнинг алибиси бор, сабаби террористик ҳужум вақтида у Қирғизистонда бўлган.

Яхё Машраповнинг сурати шубҳали шахснинг турк ОАВлари тарқатган учинчи сурати бўлиб ҳисобланади. Туркия ва жаҳон ОАВлари Машраповнинг жиноятчи эканлиги тўғрисида раддия эълон қилишди. Террорчини қидириш давом этмоқда.

«Рейна» тунги клубига ҳужум қилиш янги йил куни тунда содир бўлган — номаълум шахс кириш томонда турган полиция ходимларини ва назоратчиларни отиб, кейин бинога кириб борган ва харидорларга ўқ узган.

Террор вақтида клубда юзлаган киши бўлган. Ҳужум натижасида умумий 39 киши ҳалок бўлган. Қотил полиция келгунича жиноят жойидан қочиб кетишга улгирган.

Террористик ҳаракатини жавобгарлигини «Ислом давлати» экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.

ИШИД — бир неча ўлкада, унинг ичида Қирғизистонда ҳам экстремистик деб топилган гуруҳ.

«Ислом давлати» Ироқда ва Сурияда «халифалик қуриш» бўйича иш олиб боради. Ташкилот ўз душманларига ва асирларга нисбатан тошбағирлик билан танилган, у халқнинг кўз олдида ўлим жазосига тортиб, оммавий одам ўлдиради.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

 Сурат: AP /Halit Onur Sandal