Шубҳали қирғизистонлик Истанбулдаги террор ҳужумига алоқасиз эканини билдирди

757

Турк ОАВлари полициядаги маълумот манбаларига таянган ҳолда Истанбулнинг «Рейна» клубига ҳужум қилган киши Қирғизистондан борганини билдиришди. Шубхали шахс террор ҳужумга алоқадор эканлигини рад қилди. 

ВВС ва Haber Turk маълумот манбаалари «Ихлос» маълумот агентлигига таяниб, Истанбулдаги террор ҳужумини амалга оширган шахс Қирғизистондан борганини хабар қилди. Унинг паспортидаги сурат давлат TRT World телеканалида кўрсатилди — террористик ҳужум учун жавобгар деб 28 ёшдаги қирғизистонлик Яхё Машраповнинг номини аташди. ВВС у Қирғизистондан икки нафар фарзанди ва аёли билан келганини ёзган.

Машраповнинг ўзи эса «Турмуш» маълумот агентлиги билан бўлган суҳбатида террор ҳужумини амалга оширмаганини билдирди. Аввал турк ОАВлари у «Рейна» клубидаги дам олувчиларга ўқ отишда алоқаси бор деб ёзишган.

«Турмуш» маълумот агентлиги Машрапов билан суҳбатлашиб, у Туркиядаги террористик ҳужумга ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини билдирди.

«Мен террор ҳужумида гумонланган одамни билмайман ва менинг паспортимнинг сурати қандай қилиб Интернетга тарқаганини тушунмайман. Мен ўзим Қорасувдан бўламан. 2011-йилдан бери Қорасувдаги "Туратали" бозорида савдо қиламан. Террор бўлган куни 31 декабрда мен Қирғизистонда бўлганман. Мени Туркиядаги террористик ҳужумда ҳеч қандай алоқам йўқ. 2011 йилдан бери Истанбулга савдо бўйича иш учун бориб тураман», — деди Машрапов.

Уни МХДҚнинг Қорасув район бўлимининг ходимлари сўроқ қилиб, қўйиб юборишган.

«1 январда мен Бишкекдан Истанбулга учиб бордим. Савдога боғлиқ ишларимни битирдим. Истанбул ҳаво майдонига келиб, самолётга тушдим. Шу вақт ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари мени самолётдан олиб тушди. Улар мени бир соатга яқин сўроқ қилишди. Бунинг натижасида Бишкекка учувчи самолёт бир соат кечикди. Улар янги йил кечаси бўлган террористик ҳужум сабабли мени сўроқ қилишганини тушунтириб, суратдаги жиноятчига бир оз ўхшашлигимни айтишиб, кечирим сўраб қўйиб юборишди», — деди у.

Чапда – Истанбулдаги террористик ҳужумдаги гумондор. Ўнгда - Яхё Машрапов.
Чапда – Истанбулдаги террористик ҳужумдаги гумондор. Ўнгда - Яхё Машрапов.

Аввал Қирғизистоннинг ташқи ишлар министрлиги Истанбулдаги террор ҳужумига қирғизистонлик фуқаронинг алоқаси тўғрисидаги маълумот «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб билдирди.

«Рейна» тунги клубига янги йил куни тунда ҳужум қилиниб — номаълум шахс эшик олдида турган полиция ходимларини ва назоратчиларни отиб, шундан сўнг бино ичига кириб, харидорларга ўқ узган.

Террор вақтида клубда юзлаган киши бўлган. Ҳужум натижасида умумий 39 киши ҳалок бўлиб, 60 одам жароҳатланган. Қотил полиция келгунича жиноят еридан кетишга улгирган.

Қурбон бўлганларнинг орасида 16 нафари хорижлик, Россия, Исроил, Саудия Арабистони, Марокко, Ливан ва Ливиянинг фуқаролари эканлиги аниқланди.

Террористик ҳаракатнинг жавобгарлигини «Ислом давлати» экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова