Турк ҳуқуқ тартибот органлари Истанбулда янги йил кечаси одамларни отган террорчи Қирғизистон ёки Ўзбекистоннинг фуқароси бўлиши мумкинлигини таҳмин қилади. Террор ҳужумнинг жавобгарлигини «Ислом давлати» экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Турк полицияси Истанбулдаги Reina тунги клубига ҳужум қилган террорчи Қирғизистоннинг ёки Ўзбекистоннинг фуқароси бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
Аввал ОАВлар гумондорнинг тахминий суратларини тарқатишган — у ҳақиқатдан ҳам Ўрта Осиёнинг аҳолисига ўхшайди. Номаълум сабаблар сабабли ҳозир шубҳали шахснинг расмлари олиб ташланган.
39 кишини ўлдирилиши учун жавобгарликни «Ислом давлати» террор гуруҳи ўз зиммасига олди.
ИШИДнинг жангарилари тарқатган билдирувда «халифатнинг ҳарбийи насронийлар бутпарастлик байрамни нишонлаётган клубга ҳужум қилгани» айтилади.
Террористик ҳужум янги йил туни Истанбулдаги «Reina» клубида бўлган. У ерда юзлаган кишилар бор эди.
Қотил эшик олдидаги полиция ходими билан назоратчини отиб, шундан сўнг бинога кирган. 39 кишини ўлдириб, яна 60ини жароҳатлаб, жиноятчи полиция келгунча яширинишга улгирган. Қурол жиноят содир бўлган жойда қолдирилган.
Ҳужум қилинганлар орасида 16 чет ўлкалик бўлган. Улар Россия, Исроил, Саудия Арабистони, Марокко, Ливан ва Ливиянинг фуқаролари эканлиги аниқланди.
ИШИД — бир неча ўлкада, унинг ичида Қирғизистонда ҳам экстремистик деб танилган ташкилот. «Ислом давлати» Ироқда ва Сурияда «халифаликни қуриш» бўйича иш олиб боради. Ташкилот ўз душманларига ва асирларга нисбатан шафқатсизлиги маълум, у халқнинг кўз олдида ўлим жазосига тортиб, оммавий одам ўлдиради.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова
Сурат: Reuters