Ақтау авиаҳалокати: жабрланган қирғизистонликлар Бишкекка олиб келинди

96

Уч нафар қирғизистонлик 30 декабрга ўтар кечаси Бишкекка олиб келинди. Улар дарҳол Миллий шифохонага ётқизилди.

Эрлан Жўнусалиев ва Тилек Усмоновнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Ринат Асанов эса барқарор оғир ҳолатда реанимацияда қолмоқда.

25 декабр куни Бокудан Грознийга учган Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт Ақтау аэропорти яқинида қулаган эди. Самолёт бортида 67 киши бўлган: 38 киши ҳалок бўлган, 29 киши эса омон қолган. Euronews ва Reuters ахборот агентликларининг Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар беришича, ҳалокатга Россиянинг ҳаво ҳимоя тизими сабаб бўлган.