Бош вазир ЭТТН бекор қилинмаслигини, аммо соддалаштирилиши мумкинлигини билдирди

26

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Адилбек Қасималиев Давлат солиқ хизмати (ДСХ) вакиллари билан ўтказилган йиғилишда электрон товар-транспорт варақларини (ЭТТН) бекор қилишга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Қасималиев солиқ органлари ҳисобот бериш жараёнини соддалаштиришлари ва ЭТТН мажбурий жорий қилинган товарлар рўйхатини қайта кўриб чиқишларини маълум қилди.

Бунинг учун махсус комиссия тузилиши, у эса ЭТТН жорий этиш ва соддалаштириш натижаларини ўрганиб, ўз тавсияларини тақдим этиши режалаштирилган.

Амалдаги тартибларни яхшилаш ҳақида сўзлар экан, Қасималиев солиқ тўловчилар учун қулай шарт-шароит яратиш муҳимлигини қайд этди.

Шу муносабат билан у солиқчиларга тадбиркорлар ҳисобот топширишда дуч келадиган муаммоларни, жумладан, навбатлар ва электрон тизимлардаги носозликларни тезкорлик билан бартараф этишни топширди.

Бундан ташқари, бюджетга тушум келтирадиган товарларнинг тўлиқ назоратини таъминлаш, солиққа тортиш жараёнида шаффофликни ошириш ва 2024–2025 йиллар учун белгиланган режани амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Аввалроқ Давлат солиқ хизмати янги раҳбари Алмамбет Шикмаматов ЭТТНни аксарият товар турлари учун бекор қилишни таклиф этган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳужжат нефть маҳсулотлари, спирт, шунингдек, алкоголли, тамаки ва тиббий маҳсулотлар учунгина қолдирилиши лозим.