Журналист Гулжан Шерипбаева оқланди

26

Бишкекнинг Биринчи май туман суди«NazarNews» ахборот сайтининг эгаси ва журналисти Гулжан Шерипбаевани оқлади. Суд 23 декабрь куни Шерипбаевани жиноят таркиби йўқлиги сабабли айбсиз деб топди.

Журналистнинг адвокати Жаныш Бараковнинг маълум қилишича, айбловчи Шерипбаевани 200 минг сjм жаримага тортишни талаб қилган.

Шерипбаева 2023 йил ноябрь ойида МХДҚ ходимлари томонидан сўроқдан сўнг ҳибсга олинган эди. Аввалроқ уни оммавий тартибсизликларга чақирганликда гумон қилишган бўлса, кейинчалик унга нисбатан «Ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни қўзғатиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди.

Шерипбаева ўзининг айбсизлигини таъкидлаб, унга қўйилган айбловларга рози эмаслигини билдирган.