Бишкек энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

23

Декабрнинг 24-куни бўйича World Air Quality рейтингида Бишкек ҳавоси «энг хатарли» деб баҳоланди ва дунёдаги энг ифлосланган беш шаҳар ичида етакчилик қилди.

Мониторинг маълумотларига кўра, PM2.5 моддаси концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсия қилган ўртача йиллик меъёридан 61,7 баравар ортиқни ташкил этган. Бундай шароитда мутахассислар аҳолини қуйидагиларга чақирмоқда:

  • Кўчада жисмоний фаолликдан тийилиш ва ҳимоя ниқобларини тақиш;
  • Уйда эшик ва ойналарни ёпиқ ҳолда сақлаш;
  • Имконияти бўлса, ҳаво тозаловчи қурилмалардан фойдаланиш.

Октябрь ойи бошларида энергетика вазири Таалайбек Ибраев шу йилги қиш мавсумида Бишкекда смог бўлмаслигини таъкидлаган эди. Унинг айтишича, шаҳарда ҳавони ифлослантирувчи асосий манбалар — дизель ёқилғисидаги автобустар ва бўхоналар фаолияти чекланган.

Бироқ, совуқ ҳаво кириб келиши билан Бишкек яна энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатида юқори ўринга чиқди. Табиатни муҳофаза қилиш вазирлиги эса ҳаво сифати кўрсаткичларини ўлчайдиган қурилмалар нотўғри маълумот тақдим этаётганини билдирган. Шунга қарамай, шаҳар аҳолиси ижтимоий тармоқларда Бишкекдаги оғир смог ҳолатини акс эттирувчи суратларни кенг тарқатмоқда.