Бу ҳақда Садир Жапаров медиа ва журналистика соҳасидаги «Мейкин» президент мукофотини топшириш маросимида айтди.
«Ҳурматли баъзи журналистлар, айниқса, «Азаттиқ» радиоси ва яна беш-олти сайт, ёлғон маълумот тарқатманг ва эҳтиёткор бўлинг. Коррупцияни ва камчиликларимизни текширинг, бу ҳақда гапиринг. Биз жамиятдан яширадиган ҳеч нарсамиз йўқ. Бироқ материалларингизни эшитилган гапларга эмас, 90% далиллар йиғилганидан сўнг чоп этинг. Бу менга ҳам коррупцияга қарши курашда ёрдам беради» — деди давлат раҳбари.
Шунингдек, Жапаров Қирғизистонда «сўз эркинлиги бўлган ва бўлади», деган сўзларини такрорлади. Аммо президент «сўз эркинлигини миш-мишлар, сохта маълумот ва оммавий тартибсизликларга чақириқлар билан адаштирмасликка» чақирди.