Қирғизистон RSF ташкилотининг қўлга олинган журналистлар бўйича баёнотига кирди

98

«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташклиоти 2024 йил учун дунёдаги журналистларга қарши тазйиқлар ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда қамоққа олинган, ўлдирилган, бедарак йўқолган ва гаровда ушлаб турилган журналистлар бўлган мамлакатлар келтирилган. Улар орасида Қирғизистон ҳам бор.

RSF Қирғизистондаги мустақил суриштирувчи журналистларга қарши тазйиқлар ҳақида баёнот бериб, Temirov Live ва Ait Ait Dese лойиҳаларининг 11 собиқ ва ҳозирги ходими билан боғлиқ ишни ёдга олган.

«Коррупцияга қарши тергов олиб борувчи ва мустақил YouTube-каналлар Temirov Live ва Айт Айт Десе билан боғлиқ журналистлар январь ойида "тартибсизликларга чақириш" айби билан ҳибсга олинган»,— дейилади ҳисоботда.

Ташкилотга кўра, бу иш бўйича тўрт нафар журналистга ҳукм ўқилган ва суд жараёни «ноқонуний» деб баҳоланган.

Ленин туман суди 10 октябрь куни оммавий тартибсизликларга чақирганликда айбланган 11 журналистга ҳукм ўқиди. Иш бўйича икки айбланувчи – Махабат Тажибек қизи ва ақин Азамат Ишенбековга мос равишда олти ва беш йиллик қамоқ жазоси берилди. Яна икки журналист – Актилек Капаров ва Айке Бейшекеевга уч йиллик пробация жазоси тайинланди. Ишнинг қолган етти фигурантига жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилди.