Кеча Бишкекда номаълум шахслар икки эркакка пичоқ билан ҳужум қилиб, улардан 31 миллион рублдан ортиқ пули бор рюкзакни тортиб олди. Жабрланувчилар ҳужумдан озгина олдин банкдан пул олган бўлган, деб хабар берди ИИВ.
Вазирлик маълумотига кўра, воқеа соат 16:50 атрофида Чокморов кўчасида содир бўлган. Ҳужумдан кейин тўртта ниқобли шахслар қалбаки рақамли «Форд Фокус» машинасида қочиб кетишган.
Тергов маълумотига кўра, улар Чуйков кўчасида бошқа «Лада» русумли машинага ўтириб, қочишган. Янги автомобил хорижий давлат рақамида бўлган, аввалгисини эса шу ернинг ўзида ташлаб кетишган.
Жабрланувчилар шифохонага етказилган, уларнинг қўл ва юзларида кесилган яралар аниқланган. Жабрланувчилар 20 ва 28 ёшда.
Мазкур ҳодиса бўйича милиция талончилик моддасига кўра жиноят ишини қўзғатди. Вазирлик таъкидлашича, ишни тергов қилиш ИИВ раҳбарияти назоратида.
Бундан олдин ижтимоий тармоқларда жанжал акс этган видео тарқалган эди. Унда махсус камзул ва ниқоб кийган икки шахс икки фуқаро билан муштлашгани тасвирланган. Кейин уларга бошқа бир машинадан ёрдам келади, ундан яна икки эркак тушади. Улардан бири пичоқ билан қуролланган. Оқибатда, номаълум шахслар жароҳатланган бир кишини олиб машинада қочиб кетган.