Бу ҳақда депутат Исхак Масалиев транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш бўйича қўмитанинг йиғинида билдирди.
«Ўзганда тўрт кун аввал очилган йўлга қайта бетонлар қўйилиб, йўл ёпилгани — Транспорт вазирлигининг хатоси. Президент очган, ҳукуматнинг бари қатнашгандан кейин ёпиб қўйиш тўғри эмас», — деди Масалиев.
Ўзган шаҳрининг ҳокими Қанибек Апбасов йўлнинг ёпилишига техник ишларнинг тугамай қолгани сабаб бўлганини билдирди. У шу ҳафта йўл қайта очилади деди.
«Ҳозирда фақат қўриқлаш ишлари қолган. Шлагбаумлар ўрнатилди. Тўловлар нақд пул, QR-код, олдиндан тўлов ва яна 4-5 хил усулда амалга оширилади. Бу тизимни хориждан келган 15 нафар мутахассис ўрнатмоқда. Йўлнинг расмий очилиши санаси аввалдан эълон қилинган эди, лекин айрим техник ишлар ҳали тугалланмаган. Икки-уч кун ичида йўл ишга тушади»,— деди шаҳар ҳокими.
Ўзган шаҳрининг айланиб ўтган илк пулли йўл 6 декабрда Садир Жапаровнинг иштирокида очилган. У йўлда юриш учун ҳайдовчилар транспортининг турига қараб 200 сомдан 700 сомгача пул тўлаши керак.