Депутат Мамашова: Мадраса ўқувчиларини вояга етмасдан иккинчи хотин сифатида турмушга беришмоқда

35

10 декабрь куни Қирғизистон парламентининг ҳуқуқ-тартибот қўмитаси йиғилишида депутат Айсулу Мамашова мадраса ўқитувчилари вояга етмаган ўқувчи қизларни турмушга бериб юбораётгани ҳақида баёнот берди.

Унинг айтишича, ўқитувчилар ўзларининг обрўйидан фойдаланиб, қизларни иккинчи ёки ҳатто учинчи хотин сифатида турмушга чиқишга мажбур қилмоқдалар.

«Биз уларга иккинчи-учинчи хотинни қонуний олиш йўлини очдик. Бу бугунги кунда бизнинг реал ҳолатимиз. Бунга чек қўйиш керак. Агар бола мадрасада ўқиса, у ўқиши керак, лекин уларга "ёрдам бериш” — бу вояга етмаганларни эрта турмушга чиқаришга ёрдам бериш ҳисобланади»,— деди Мамашова.

Депутат мазкур масалани «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасига жазо чораларини киритишни таклиф қилди.

Давлат Дин ишлари қўмитаси раҳбари Азамат Юсупов Мамашованинг фикрига қўшилиб, шундай ҳолатларни ИИВ томонидан қайд этилганини маълум қилди.

Шу билан бирга, муфтийнинг ўринбосари депутатга жавобан бундай ҳолатлар ҳақида эшитмаганини айтди. Унга кўра, имомлар паспорт текширувидан сўнг никоҳларни қайд этувчи «никоҳ журнали»дан фойдаланадилар.

«Кўриб турибман, сизда ҳар саволга тайёр жавоб бор. Лекин мен ичида содир бўлаётган фактлар ҳақида гапиряпман [...] Ўйлайманки, сиздаги "никоҳ журнал”ингиздаги никоҳларнинг 50 фоизигача бор, қолганлари қайд этилмаган», — деди Мамашова.

Қирғизистонда бошқа кўплаб мамлакатлардаги каби расмий никоҳ ёши 18 ёшни ташкил қилади. Бироқ Қирғизистон БМТ ҳисоботларида Марказий Осиёда эрта турмуш қуриш ҳолатлари кўп бўлган давлатлардан бири сифатида кўп зикр қилинади.

Қирғизистонда вояга етмаганлар билан никоҳ ўтказиш учун 3-5 йилгача қамоқ жазоси белгиланган. Ҳатто бундай ишлар учун имомларни ҳибсга олиш ва ота-оналарни суд қилиш ҳолатлари ҳам қайд этилган.

Шу билан бирга, статистикага кўра, қонун ҳолатни сезиларли даражада ўзгартирмаган — чунки бу жиноятларни содир