МХДҚ икки нафар чегара ходимини пул эвазига чет эллик фуқарога жиноий жавобгарликдан қутилиб, чегарани ноқонуний кесиб ўтишига кўмаклашишга уринганликда гумон қилиб, қўлга олди.
Маълумотга кўра, қонун бузгани учун чет эллик фуқарога Қирғизистондан чиқишга вақтинча тақиқ қўйилиб, зарарнинг ўрнини тўлдириш учун йирик миқдорда пул тўлаш мажбурияти юкланган. У чегарачиларнинг ёрдами учун Қамчи Колбаевнинг жиноий гуруҳи аъзоси билан келишгани айтилмоқда.
Икки гумонланувчи ҳозир тергов қамоғида, бу ишга алоқаси бор бошқа шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бунга қадар МХДҚ Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида контрабанда юкларни ўтказишга кўмаклашган саккиз нафар чегарачи билан оддий фуқарони қўлга олган эди.