ОАВ: Солиқ хизматининг етакчиси МХДҚда тергов қилинмоқда

144

Солиқ хизматининг етакчиси Алтинбек Абдувапов МХДҚда сўроқ қилинмоқда. Бу ҳақда бир қатор ОАВлар куч тизимларидаги ўз манбаларига таяниб хабар қилишди. 

Бир кун аввал МХДҚ Солиқ хизмати етакчисининг ўринбосари Исламбек Қидиргичевни қўлга олиб, у вақтинча сақлаш жойига киргизилган. Нашрларнинг маълумотга кўра, ўша куни муассаса раҳбарининг яна бир ўринбосари — Бекболот Алиев ҳам сўроққа чақирилиб, кейин қўйиб юборилган. 

Ҳозирча МХДҚ Солиқ хизмати етакчиларининг сўроққа олиниши бўйича изоҳ берганича йўқ. .

Бир неча кун аввал МХДҚ ходимлари Солиқ хизматининг Бишкекдаги туман бўлимларида тинтув ўтказишган. Шундан кейин бошқармаларнинг тўрт етакчиси ҳамда бир қатор ходимлари сўроққа етказилган. Кейинчалик махсус хизматдан бошқарма етакчилари акциз товарларни олиб келишдаги қонунбузарликларни яширишга гумонланаётганини билдирган. 

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев парламентнинг 5 декабрдаги йиғинида солиқчилар электрон товар-транспорт илова қоғозига алоқадор коррупция схемасини тузишганини билдирган. Унинг айтишича, давлат бюджетига келтирилган зарар 3,2 млрд сомни ташкил қилган.